2013 йилда алоқа сифатидан 1498 киши шикоят қилган

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасида Телекоммуникация тармоғининг иш сифати   Кенгашининг 2013 йил якунларига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар беради қўмита ахборот хизмати.

Йиғилишда аҳолига телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи операторлар, провайдер ва бошқа субъектлар иштирок этдилар.

Селектор йиғилишида маълумотлар узатиш ва Интернет хизматларида сифат масаласи, 2013 йилда “Ўзбектелеком” АК ва бошқа оператор, провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва уларнинг ҳолати, магистрал, зона ичи ва маҳаллий линиялар ҳамда телекоммуникация тармоқларида алоқа барқарорлиги ва сифатини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлили, хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ аҳоли томонидан келиб тушаётган мурожаатлар билан ишлаш ҳолати, профилактик ишларни амалга ошириш режаси, жорий ва капитап таъмирлаш ишлари муҳокама қилинди.

Йиғилиш мобайнида телекоммуникация тармоқларида кенгайтириш ва таъмирлаш, замонавийлаштириш ишларини олиб бориш алоқа ва маълумотлар узатиш сифатини оширишга хизмат қилиши таъкидланиб, масъул ташкилотларга телекоммуникация тармоқларидан фойдаланишни ташкил этиш бўйича керакли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, зарур жиҳозлар билан таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини автоматлаштирилган бошқариш тизимини яратиш лойиҳасини якунига етказиш, аҳоли аризалари ва шикоятлари билан ишлаш тизимини қайта кўриб чиқиш вазифалари юклатилди.

 

“Ўзбектелеком” АК томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2013 йилда аҳоли томонидан алоқа ва телекоммуникация соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати юзасидан 1564 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 1498 тасини шикоятлар ташкил этади. Текширувлар чоғида мазкур шикоятлар билан боғлиқ ҳолатларнинг 30 фоизи (478 таси) алоқа хизматларини кўрсатувчи муассасалар айби билан юзага келган.

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан тақдим этилган статистикага мувофиқ, 2013 йилда Инспекцияга мобил алоқа сифатига дахлдор 65 та шикоят келиб тушган бўлиб, текширувлар мобайнида улардан 22 таси асосли деб топилган. Мазкур мурожаатларнинг 33 таси ёки 51 фоизи носоз ёки сифатсиз алоқа хизматини кўрсатиш, 23 та мурожаат (35%) тариф режалари ва хизматлари тўловларининг оширилиши, 7 таси (10%) интернет-хизматлар ва 2 таси (3%) рақамларни префикслаш билан боғлиқ. Мазкур масалал юзасидан бошқа операторлар фаолияти ҳам атрофлича ўрганилиб, барча оператор ва провайдерларга аҳоли мурожаатлари билан яқиндан ишлаш, улардан соҳани янада ривожлантиришда фойдаланиш, жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича қатъий вазифалар қўйилди.

Мобил алоқа операторлари томонидан тармоқларни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, инвестицияларни жалб қилиш, янги хизматларни жорий қилиш ва такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш юзасидан маълумот берилди.

Селектор йиғилиши якунида алоқа сифатини янада ошириш, сифатли телекоммуникация ва мобил алоқа хизматларини кўрсатиш бўйича жадал чораларни амалга ошириш, телекоммуникация тармоқлари ресурсларидан самарали фойдаланиш, малакали техник ходимлар билим ва кўникмаларини мунтазам ошириб бориш, сифат кўрсаткичларини таъминлашда раҳбар ходимлар ва мутахассислар масъулиятини ошириш бўйича Кенгаш қарори қабул қилинди ва барча масъул ташкилотларга аниқ таклиф ҳамда топшириқлар юклатилди. 

 



Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | Теги: алоқа сифати
Просмотров: 1061 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 21:59
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz