Главная » KINO YANGILIKLARI

2016 yil iyun oyining eng yaxshi kinofilimlari Top-5 taligi



 
Ўзбек киноси кундан кунда ривожланиб янги картиналар билан бойиб бормоқда. Кинолар кўп, бу томошабинга танлаш имкониятини янада кенгайтиради. Бироқ, шундай картиналар борки, ғояси, кўтарилган мавзуси билан халқимизнинг диққат-эътиборини жалб этади. Ана шундай фильмларнинг қайси бири бугунги топ-5 таликка кира олди? Бу саволга жавобни албатта саҳифамизни ўқиб билиб олишингиз мумкин.
Рейтингимизнинг 5-поғонаси “Кўз ёшим 2”  фильмига насиб этди. “Кўз ёшим” фильми катта экранларга чиққанидаёқ кўпчиликнинг эътиборини тортган. Томошабинларнинг баҳоси ва фикрларини инобатга олган ҳолда кино ижодкорлар “Кўз ёшим 2” фильмини яратишга аҳд қилишди ва халқимизга тақдим этишди. . Мазкур картина ҳам илк намойишидаёқ мухлислар қалбидан жой олган бўлиб, бугунги кунда топ-5 талигимизнинг 5-поғонасидан ўрин олди. 7-майдан юртимиз кинотеатрларида намойиш этилаётган фильм режиссёри Озод Шамс. Картинада бош ролларни Шавкат Комилов, Ситора Алимжонова, Севара Солиева ва Ойдин Юсупова ижро этган.




Топ-5 таликнинг тўртинчи поғонасини  “Йўқотилган жаннат” картинаси банд қилди. Режиссёр Дурдона Тўлаганова режиссёрлигида суратга олинган бу фильм ҳали ҳамон мухлислар эътиборида. Унда адашган, алданган бўлажак актрисанинг аччиқ қисмати тасвирланган. Бу фильмда бош ролларни Ситора Алимжонова, Dj Yamin, Суғдиёна Азимовалар  ижро этган.




Рейтингимизнинг маркази “Мен ёлғончиман” картинаси жой олди.  Беҳзод Жониев режиссёрлигида тасвирга олинган мазкур картинанинг оператори Умид Маликов, продюсер Дадахон Обидов. Бош ролларни Муҳаммадисо Абдулхайиров, Севара Солиева, Дадахон Обидов ижро этган. Бундан ташқари Жумадилла Раметов, Шоҳида Узоқова, Дилбар Икромова, Азиза Бегматова, Мадина Мухторова, Азиз Раметов,  Бегзод Мирзаев ва бошқалар иштирок этган.


Тоштабиб” картинаси эса топ- 5 таликнинг иккинчи ўринини эгаллади. Жавлон Шодмонов режисёрлигида суратга туширилган фильмда соҳта табибчилик билан шуғулланиш оқибатлари, қайнона ва келин муносабатлари, ёлғоннинг охири ҳеч қачон яхшилик билан тугамаслиги атрофлича кўрсатиб берилган. Реал ҳаётдаги воқеалар комедия жанрида кулгу билан томошабинларга етказиб берилган. 




Ваниҳоят биринчи ўрин – “Ваҳший”. Озод Шамс режисёрлигидаги фильмда бош ролларни Асал Шодиева, Мираброр Мирҳалилов, Жамила Ғофурова, Ҳамид Тошпўлатов ва Шоҳида Исмоиловалар ижро этишган. Мазкур картинада Асал Шодиевани сиз мутлақо кутилмаган образда кўришингиз мумкин.


 

Источник: popcorn.uz
Категория: KINO YANGILIKLARI | Добавил: AdminoFF (20.07.2016)
Просмотров: 812 | Теги: TOP-5 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar