Главная » SHOU-BIZNES habarlari

2016 yil May- Iyun oyining eng yaxshi kliplari Top-5 taligi (video kliplar)




Маълумки, Youtube.com видеохостинги бугунги кунда объектив баҳо бериш учун катта роль ўйнайди. Сабаби, ундаги натижаларни фақатгина халқ белгилай олади. Унда шахсий фикрларга боғланмаган бўлиб, халқни холисона танлови акс этади.  Шунга ёндошган ҳолда тузилган  май-июнь ойининг энг яхши видеоклиплари топ- 5 талиги рейтингини тақдим этамиз.


Рейтингимизнинг 5-поғонаси хушовоз хонанда Сардор Мамадалиевнинг “Сан гарак” клипига насиб этди. Бу клип 5-май куни Youtube.com видеохостингига жойлаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар томоша қилганлар сони 501 мингдан ортиқроқ.




Топ-5 таликнинг 4-поғонаси эса Шаҳриёрнинг “Изҳор” клипи билан банд этилди. Мазкур видеоклип кўпчиликни эътиборини торта олди десак муболаға бўлмайди. 20-май куни жойлаштирилган мазкур клипдан бугунги кунга қадар 249 мингдан ортиқ томошабин баҳра олган.  




Рейтингимизнинг қоқ марказидан эса барчанинг севимли хонандаси Шоҳруҳхоннинг “Дарак йўқ” клипи жой олди. Ушбу видеоклип ҳам 20-май куни Youtube.com видеохостингига жойлаштирилган бўлиб, шунга қарамай, кўпгина томошабинларнинг эътиборини қозона олди. Бугунги кунга қадар мазкур ижод маҳсулидан 339 мингдан ортиқ мухлислар баҳра олган.


Рейтингимизнинг иккинчи поғонаси Ойбек ва Нигоранинг “Оппоғой” клипига насиб қилди. Ўзгача ва кайфиятни кўтарувчи бу видеклип 8-июнь куни жойлаштирилган бўлиб, ундан ҳозиргача 413 мингдан ортиқроқ мухлислар томоша қилишга улгурган.


Ваниҳоят биринчи ўрин! Топ-5 таликнинг биринчи поғонаси Божалар гуруҳининг “Гули” номли клипига насиб қилди. 6-май куни жойлаштирилган видеоасар 1 миллион 107 мингдан ортқ томошабинни ўзига жалб этди.


Источник: popcorn.uz
Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Добавил: AdminoFF (22.07.2016)
Просмотров: 732 | Теги: TOP-5, kliplar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar