50 мегапикселли суратни тасвирга олувчи смартфон тақдим этилди

Хитойнинг Oppo компанияси ниҳоят 13 мегапикселли сенсор ёрдамида 50 мегапикселли суратни тасвирга олувчи, Android 4.3 базасида ишловчи Find 7  смартфонини намойиш қилди.
 
Сал аввароқ Oppo Хитойдаги машҳур Weibo ижтимоий тормоғига Find 7 смартфонида туширилган, сифати 50-мегапикселга тенг суратни жойлаб, барчада қизиқиш уйғотган эди. Аммо, кейинчалик Find 7 смартфонидаги сурат махсус дастур орқали юқори сифатга келтирилиши маълум бўлди.
 
Қурилма камераси қисқа вақт ичида 10 та сурат олиши мумкин. Шундан сўнг у энг яхши суратларни 50-мегапикселли суратга бирлаштиради. Суратлар ҳажми 8160х6120, уларнинг ҳажми 10 мегабайт атрофида бўлади. Смартфоннинг олд камераси 5-мегапикселга тенг.

Нархи 500 АҚШ долларга баҳоланган мазкур қурилманинг кичик модели частотаси 2,3 гигагерцли Snapdragon 800 процессори, тезкор ҳотираси эса 2 гигабайтга эга. Смартфоннинг ички ҳотираси 16 гигабайт бўлиб, катта ҳажмли (2800 мАс) акумуляторга эга. 

Мазкур смартфоннинг катта модели нархи 600 АҚШ долларига тенг бўлиб, унинг частотаси 2,5 гигагерцли Snapdragon 801 процессори, тезкор ҳотираси эса 3 гигабайтга тенг. Смартфоннинг ички ҳотираси 32 гигабайтга тенг.



Категория: TEXNOLOGIYA | Теги: смартфон, 50 мегапиксел
Просмотров: 1473 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 18:16
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz