Агар солиғингиз тўғри ҳисобланганига шубҳа қилсангиз...

Хусусий фирма раҳбариман. Фаолиятимиз давомида ўтказилган солиқ текшируви натижаларидан кўнглимиз тўлмаяпти, бундай ҳолда қандай йўл тутиш мумкинлиги бизни ўйлантирмоқда. Ана шундай пайтларда биз тадбиркорлар маслаҳат сўраб кимларга мурожаат этишимиз мумкин? Бизнинг манфаатларимизни ҳимоя қиладиган ташкилотлар борми?

Азиз Нусратов, Бухоро вилояти 

Маълумки, ҳозирги кунда Республикамизда Ўзбекистон Республикасининг 21.09.2006 йилдаги 55-сонли "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, солиқ маслаҳати ташкилотлари тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан амалий ёрдам бериш бўйича ўз фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Солиқ маслаҳати ташкилотлари ўз фаолиятлари давомида корхоналарда юзага келадиган солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, солиқ масалаларида хатар ва муаммоларни бартараф этиш ишларини амалга оширишмоқда.

Жумладан, сизнинг саволингизда келтирилган масала юзасидан ҳозирда республикамизда фаолиятини кенг миқёсда юритиб, тадбиркорлик субъектларига бевосита солиқ масалаларида ёрдам бериб келаётган “Солиқ калькулятори” солиқ маслаҳатчилари ташкилотига мурожаат қилдик. Мавзуга доир саволларга корхона директори Мурод Муҳаммаджонов маълумот берди.

ТЕКШИРУВ НАТИЖАЛАРИДАН НОРОЗИ БЎЛСАНГИЗ...

— Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти Европа солиқ маслаҳатчилари конфедерацияси кузатув аъзоси ҳисобланиб, улар билан хамкорликда ишлаш давомида солиқ маслаҳати бўйича жаҳон тажрибалари амалга татбиқ этиб келинмоқда. Аввалом бор муштарий мурожаатидаги каби ҳолатларга тушмаслик учун тадбиркорлик субъекти текширишдан олдин ёки текширув давомида солиқ маслаҳати ташкилотига мурожаат қилиши мумкин. Шунингдек, текширув якунланганидан кейин натижалардан норози бўлиб солиқ маслаҳатчилари ташкилотига мурожаат қилинганда, тадбикорлик субъектига қуйидаги амалий кўмак кўрсатилади:


Аввало текширув материаллари, эътирознинг асослилиги ўрганилади.

Агар эътироз ўринли бўлса, унда Солиқ кодексига асосан текширув якунланганидан кейин 10 иш куни ичида текширувни амалга оширган солиқ органига эътироз хати киритилиб, ушбу масала солиқ органи раҳбарияти ҳузурида муҳокама қилинади.


 

Солиқ органи раҳбари томонидан эътирозлар тан олинганда текширувга асосан қабул қилинган қарорда бу ўз аксини топади. Агар муҳокама қилинган масала инобатга олинмаса, солиқ маслаҳатчилари ташкилоти тадбиркорлик субъекти номидан солиқ хизмати ходимларининг қарори устидан тизимнинг юқори турувчи органига ёки судга мурожаат қилиб, ҳуқуқларни охиригача ҳимоя қилади.

ШУНИНГДЕК

Солиқ маслаҳатчилари ўз фаолияти давомида корхоналарга нисбатан солиқ текширувларида қўлланилган жарима санкцияларни қайта кўриб чиқиб камайтириш, жиноий ишларни олдини олиш, имтиёзларни қўллаш имкониятлари ҳамда солиқ текширувларига тайёрлаш ишларини кенг миқёсда олиб боради.

КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАР

Мазкур турдаги ташкилотлар томонидан қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

солиқ бўйича маслаҳатлар;

солиққа оид муаммоли масалаларни ҳуқуқий экспертиза қилиш; солиқ аудити;

корхонанинг фаолиятини тиклаш; солиқ имтиёзларини тадбиқ этилиши бўйича маслаҳатлар бериш; солиқ тўловчи номидан судгача ва судларда иштирок этиш;

тузиладиган шартномаларнинг солиқ оқибатларини баҳолаш ва солиққа оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш;

корхоналарни солиқ текширувларига тайёрлаш;

халқаро солиқ битимларини қўллаш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш (икки ёқлама солиқ солинишини олдини олиш).

Солиқ маслаҳатининг бошқа хизматлардан фарқ қиладиган ўзига хос хусусияти шундаки, "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги қонунга асосан солиқ маслаҳати бўйича кўрсатилган хизматлар оқибатида мижозга етказилган зарар учун солиқ маслаҳати ташкилоти жавобгар бўлади. Яъни текширувлар давомида қўшимча ҳисобланган солиқлар, пеня ва жарималар солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан қонунчиликка мувофиқ қоплаб берилади.


Солиқ маслаҳатчи мутахассислари ҳар бир мижоз фаолиятини чуқур ўрганиб, унинг солиқ солишдаги ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда алоҳида ёндашади.

Таъкидлаш лозимки солиқ маслаҳати тўғрисида қонунга мувофиқ Солиқ маслаҳатчилари ҳисоботидаги ахборотлар сир сақланади ва ошкор қилиниши тақиқланади. Шунингдек, солиқ маслаҳатини амалга ошираётган шахслардан улар солиқ маслаҳати бўйича вазифаларини бажаришлари билан боғлиқ ҳолда тайёрлаган ҳужжатларнинг олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмаслиги фаолиятнинг кафолати ҳисобланади.


“Солиқ калькулятори” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти билан ҳамкорликда тайёрланди.

Солиқ билан муаммо туғилган жисмоний ва юридик шахслар “Солиқ калькулятори” солиқ маслаҳатчилари билан қуйидаги рақамлар орқали боғланишлари мумкин: (+99895) 177 22 61



Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | Теги: ҳисоб
Просмотров: 1046 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 11:11
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz