Главная » SHOU-BIZNES habarlari

Baxrom Nazarov 40 dan oshiq konsert dasturini nihoyasiga yetqazdi !!!


 
Халқимиз севган санъаткор, хушовоз хонанда Баҳром Назаров республикамиз бўйлаб ўтказилган гастрол концерт дастурига якун ясади. 40 дан ошиқ концертни ўз ичига олган мазкур ижодий сафардан хонанда кутилмаган ва ёрқин таассуротлар билан пойтахтга қайтди. Жорий йилдаги концерт дастурлари жараёнидан тақдим этилган фотосуратлар ва видеоклавҳалардан кўриш мумкинки,  халқ хонандани чин дилдан севади, ардоқлайди.
 
Катта-катта стадионлар унинг мухлислари билан тўлди. Концерт давомида улар хонанда билан бирга куйлашди, йиғлашди, кулишди.  Бу ҳақиқатдан ҳам кутилмаганнатижа эди. 40 та концерт, минглаб мухлислар ва биргина Баҳром Назаров. Уни кўриш, қўшиқларини тинглаш ниятида бўлган кўплаб мухлисларнинг жорий йилда бу истаклари амалга ошди. Гастрол концерт дастурларини якунлаган хонанда ёзнинг иссиқ кунларини бесамар кетказмаслик учун янги ғоялар, лойиҳалар устида ишламоқда. Шунингдек, тез кунда сизлар учун яна бир туҳфа тайёрлаб қўйганини маълум қилди. Бу ҳақида албатта кейинги янгиликларимизда билиб олишингиз мумкин. Ҳозирча кузатишда давом этинг.

 

Источник: popcorn.uz
Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Добавил: AdminoFF (15.06.2016)
Просмотров: 372 | Теги: Baxrom Nazarov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar