Бир ой олдин «ўлган» аёл ҳушига келди


Эквадорнинг Гуаякиль шаҳар шифохонасида қариндошлари бир ой олдин ўлди деб ўйлаган 74 ёшли аёл ҳушига келди, деб ёзади маҳаллий «Comercio» газетаси.

27 март куни Гуаякиль шифохонасида вафот этган деб ҳисобланган Альба Марури Гранда пайшанба куни ҳушига келиб, синглисидан уйига олиб кетишини сўраган.
Грандани ўлди деб тан олишларидан олдин унинг тана ҳарорати 42 даражагача кўтарилган, нафас олиши қийинлашган. Шифокорлар беморларнинг исмини адаштириб, оиласига нотўғри маълумот берганда аёл ҳушсиз бўлган.
Саккиз кундан сўнг қариндошлари «Гранда»ни куйдиришган. Оила Эквадорда коронавирус туфайли фавқулодда ҳолат бекор қилиниб, дафн этиш маросимларини ўтказишга рухсат беришини кутиб қарийб бир ой бегона одамнинг кулига тикилиб ўтиришган.
Энди қариндошлари шифохонадан дафн маросими ва кремацияга сарфланган икки минг долларни ундиришни талаб қилмоқда.
Маълумотларга кўра, Эквадорда 22 179 киши коронавирусга чалинган, 576 киши вафот этган.


Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: олдин, ҳушига келди, ўлган, Аёл, Бир ой
Просмотров: 3262 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 05:34
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2020 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz