Главная » 2017 » Январь » 6 » Bugun Faxrli Inson loyihasida sizlarni kutib qolamiz!!!
06:41
Bugun Faxrli Inson loyihasida sizlarni kutib qolamiz!!!



Ancha vaqtdan beri bu loyiha haqida maqola chiqarmayotgan edik. Lekin Faxrli Inson loyihasi har oyning 1-jumasida bo'lib o'tmoqda va bugun ham bu loyihaga hammangizni taklif etamiz! Bu yil hisobidan ya'ni 2017 yilning ilk muborak Jum'asini ezgu ishlar bilan boshlaylik! Va sayyod.com jamoasidan ajoyib yangilik! 



Диққат! Ажойиб қулайлик!   "Фахрли инсон"  хайрия тарғибот лойихасига келиш имкони бўлмагану аммо хайрия билан хисса қўшишни истаганлар учун энди "Фахрли инсон" учун ишлайдиган  картага ихтиёрий суммада click ва payme орқали  моддий хайрия қилиши  мумкин.   Тушган пуллар лейкемия (лейкоз, оққон, қон раки) билан оғриган  бемор болаларга дори олиш учун ишлатилади. Барча тўловлар назорат остида бўлиб, сайтда чекигача албатта хисоботи тақдим этилишига кафолат! "Фахрли инсон" учун  карта: kapitalbank 8600490439485889
Картага пул ўтказганлар истаган пайтлари +99894 695-21-21 рақамига қўнғироқ қилиб офисдан "Фахрли инсон" браслетларини олиб кетишлари мумкин! 

Bu loyiha haqida bexabarla uchun ma'lumotlarni taqdim etamiz:
Loyiha haqida to'liq ma'lumot:
МАЪЛУМОТ: “ФАХРЛИ ИНСОН” хайрия тадбири лейкемия билан оғриган болакайларга, хар ойнинг илк жумасида, кун давомида икки турда ўтадиган хайрия лойихамиздир;


- 14:00-17-00 Қон марказида бемор болакайларга зарур қон топшириш акцияси ўтказилади. ПАСПОРТ билан келиш шарт!

Манзил: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй манзилида кутамиз. Ориентир: Жанубий вокзал мостига етмасдан "ҚОН МАРКАЗИ". (+99894 695-21-21)

- 17:00-19:00 Гематология институти қошидаги бемор болакайлар шифохонасида, кун давомида йиғилган ихтиёрий моддий хайрияга қимматбахо дориларни сотиб олиб, тарқатиш тадбири ўтказилади.

Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол "оптовик" олдидаги кичик чорраха олдидаги Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси.
Хар бир қон топширган фахрли донорларимизга шу кунги мехмон артистларимиз “Фахрли инсон” браслетини тантанавор тарзда тақиб қўйишади. Хар бир ихтиёрий моддий хайрия қилган хомийларга хам браслетлар шу тартибда тақиб қўйилади.




-Қон топшириш бўйича маълумотлар:

1. Қон топширмоқчи бўлсангиз тўқ келинг (жудаям тўқ эмас ва айниқса ёғлиқ овқат еб келманг) ва паспортни унутманг! Қон топширишингиздан аввал сизни вазнингиз, қон босимингиз, гемоглабинингиз , хуллас организмингиз қон топшира оладими йўқми, шу ернинг ўзидаёқ шифокорлар текшириб кўришади. Организмингиз қон топширишга лаёқатли топилгандан кейингина, қон топшириш хонасига ўтишдан аввал фанфорум аъзолари ширинликлар билан яхшилаб сизни мехмон қилгач, қон топширасиз.

2. Қон топширгач қонингиз группасини ўша захотиёқ билиб, истасангиз паспортингизга у маълумотларни ёздириш хуқуқи берилади. Шунингдек қонингиз ташхис жавобларини хам маълумотнома тарзида олишингиз мумкин бўлади.
3. Қонингиз ва ёки организмингиз билан боғлиқ анализлар жавоби ва ёки касалликлар хеч кимга ОШКОР ЭТИЛМАЙДИ! Қон топшириб кетганингиздан кейингина, хамма қонлар тегишли стерилизациядан ўтиб, кейин бемор болакайларга қуйилади.
4.Қон хар бир донордан шифокорлар назорати остида деярли 400 граммча олинади. Бугунга келиб нечи юзта ёшларимиз қон топширди, хаммаси соғ-омон, бир мартта қон топширганлар яна икки уч маротаба келиб, қайта топширганлар хам бўлди.



-Моддий хайрия бўйича маълумотлар:

1. Исталган миқдорда моддий хайрия қилиб, аноним тарзда қолиш хуқуқингиз бор.
2. Барча қилинган хайрия пуллари гувохлар олдида саналиб, ўша ерни ўзидаёқ шу пулга, шифокорлар томонидан берилган, қийналган оилалар рўйхатига асосан , дорилар сотиб олиб, хар бир бемор болакай ва унинг онаси қўлига шахсан топширилади! Фотоисбот хисоботи сайтда чоп этилади.

-Тадбирдаги ташкилий ишларда ёрдам иштироки бўйича маълумотлар:

-Қон топшириш ва моддий хайрияга имкон бўлмай, бемор болакайларга ширинлик топшириш истагида бўлганлар: шифокорлар болакайларга , ширинликлардан фақат печение мумкинлигини маълум қилишади.

-Қон топшириш ёки хайрия қилиш имконингиз бўлмаса, ва шу тадбирда қўлдан келганча хизматда бўлишни истаганлар учун хамиша хурсандмиз. Шу куни артистларни кутиб олиш, қон топшираётганларга ширинлик ва сув билан таъминлаш, тадбир ўтаётган жойни безаш каби хизматлар бўлади, бемалол келиб иштирок этишингиз мумкин.

Фарқи йўқ ким ва қанча, асосийси хаммамиз бир ниятда харакат қиляпмиз: Яхшилик учун, соғлом болалик учун...ЯШАМОҚ учун! Бугун "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасида учрашгунча! Батафсил +99894 695-21-21

Eslatib o'tamiz: loyiha, rasmla va ma'lumotlar sayyod.com'ga tegishli. Bizning maqsadimiz faqat loyiha haqida bilmaganlarni xabardor qilish zero aynan shu sabab aksiya qatnashchilari soni bittaga ko'paysa biz bundan faqat xursand bo'lamiz! Yaqindan yordam uchun MP3LAR.COM sayti jamoasiga kotta minnatdorchilik bildiramiz!!!

Sayyid ul ayyom muborak, Jum'a muborak!
Xurmat bilan SJ va BEK (admin mp3lar.com)

Manzil: Yakkasaroy tumani, Shota Rustaveli 138.
Mo'ljal: Janubiy temir yo'l vokzali, Azia mehmonhonasi qarshisida, Medic AS diagnostik markaz va Miranda kafe yonida joylashdan!
Avtobuslar: 3, 38, 40, 57, 58, 132 Qon quyish markazi bekati. 
8, 48, 131, 32, 84, 114 

 
Категория: DOLZARB MAVZU | Просмотров: 241 | Добавил: s-jay | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0

Добавить коментарий

Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *: