Главная » MAXALLIY YANGILIKLAR

DTM javoblari qachon chiqishiga oydinlik kiritildi !!!



Маълумки, 1 август куни республикамиз олий ўқув даргоҳларида тест синовларини топширган абитуриентаримиз ДТМ жавоблари эълон қилинишини интизорлик билан кутишмоқда. Ижтимоий тармоқларда жавоблар аллақачон чиқиб бўлгани ҳақида гап-сўзлар тарқалмоқда. 

Масалага ойдинлик киритиш мақсадида  баъзи олий таълим муассасаларига қўнғироқ қилинди ва шу савол билан мурожаат қилинди. 

Олинган маълумотларга кўра, эртага 20 август куни олий ўқув даргоҳларида ДТМ жавоблари расман маълум қилинади. 

Эслатиб ўтамиз, 19 август соат 12:00 ҳолатига ДТМ томонидан тест жавоблари қачон чиқишига доир расмий маълумот берилганича йўқ...

2015 йили тест имтиҳонлари натижалари олийгоҳларда 20 август куни расман эълон қилинган. 2014 йилда эса натижалар 16 август куни маълум қилинган эди.

Источник: xabardor.uz
Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | Добавил: AdminoFF (19.08.2016)
Просмотров: 664 | Теги: abiturientlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar