Главная » SHOU-BIZNES habarlari

Estradamiz yulduzlari Termizda ...

 ​



10 июлдан 16 июлга қадар Сурхондарё вилояти бўйлаб, “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” номли гала-концерт дастури Денов, Сариосиё, Шўрчи туманларидан сўнг вилоятнинг марказида жойлашган Сурхон спорт мажмуасида ҳам бўлиб ўтди. Пойтахтдан ташриф буюрган эстрада юлдузларини томоша қилгани 6000 га яқин Термизлик юртдошларимиз севимли хонандалари ижросидаги тароналарни тинглаб маданий хордиқ олдилар. 



Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ташкил этилаётган мазкур концерт дастури билан юртимиз ёшларини янада қўллаб-қувватлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни излаб топиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тўғри шакллантириш, четдан кириб келаётган салбий оқибатларни, гиёҳвандлик, ОИТС терроризм ва диний экстремизмга каби салбий иллатларни олдини олиш, келажак авлодни эркин фикрлаш, спорт ва санъатга бўлган қизиқишларини янада ошириш, ўзаро аҳиллик, дўстлик ҳамда ватанпарварлик тушунчаларини сингдириш мақсадида ташкил этиляпти.

Концерт дастурларининг сўнгги бекати 16 июль куни Қизириқ туманидаги марказий ўйингоҳи бўлади. Ёшлар маданият ва санъат маркази матбуот хизмати.




Источник: popcorn.uz
Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Добавил: AdminoFF (15.07.2016)
Просмотров: 553 | Теги: Shou Biznes | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar