Европадаги вайронакор сув тошқини Болқонга етиб келди


21 кишининг умрига зомин бўлган вайронакор сув тошқини Германия, Чехия, Словакия, Венгрияга жиддий зарар етказиб, энди Болқон ҳудудига етиб келди.

 Бироз ўзининг вайронакор кучини сусайтирган сув тошқини ушбу худудда 2006 йилнинг рекордини забт этди.

Айни дамда Хорватиядаги Дунай сатҳи пасаймоқда. Бу ерда тошқиннинг энг юқори нуқтаси 15 дан 16 июнга ўтар кчаси рўй берди, шу куни бу ердаги кўрсаткич 724 см етди, дарё дебити сониясига 9 минг кубаметрни ташкил қилди. Мутахассисларнинг фикрича, бундай юқори кўрсаткичлар 5-7 кун давомида сақланиб туради. Махсус хизмат гуруҳлари доимий тайёр турибди.

Сербияда бугун сув тошқини ўзининг энг юқори нуқтасига 678 см га етди. 17 июндан эса ушбу кўрсаткич пасайиб бормоқда.

Қутқарув хизматларининг асосий эътибори Сербия ва Руминия чегарасида жойлашган "Жердап I" ГЭСга қаратилган. Ушбу гидроэлектростанция Дунайда энг йириги, Европада эса энг кучлиси ҳисобланади. ГЭС бошқарувчиларнинг фикрича, объект тошқин келишига бутунлай тайёр, бунинг учун эса сув омборининг сатҳи 2,5 метрга пасайтирилган.

Ҳозирда Руминия катта сув келишига тайёргарлик кўрмоқда. Хукумат Прут ва Дунай дарёларидаги ҳолатга тайёр туришибди, гидротехник иншоотларнинг чидамлилигини текширилмоқда. Бухарест - Фетешть автотрасасида ва Бухарест – Констанца темир йўлида ҳам мониторинг олиб борилмоқда, бу ерда ҳам сув босиш ҳавфи бор.

 Manba:darakchi.uz



Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: вайронакор, сув тошқини, Европадаги
Просмотров: 1596 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 08:45
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz