Facebook суд ишини $20 млн. билан "тинчитмоқчи"

АҚШ округ судьяси фойдаланувчилар номидан ва рекламада уларнинг мақолаларга ёзган фикрларидан ноқонуний фойдаланганлиги тўғрисидаги даъвони босди-босди қилиш учун "Facebook” ижтимоий тармоғи 20 миллион доллар бермоқчи бўлганини тасдиқлади, дея хабар беради NBC.

 

"Digit.ru” тарқатган хабарга кўра, 2011 йил декабрида бир гуруҳ фойдаланувчилар "Facebook”га қарши даъво билан чиқишган. Уларнинг таъкидлашича, мазкур ижтимоий тармоқ "Sponsored Stories” форматидаги реклама баннерларида фойдаланувчиларнинг ушбу бренд саҳифасига "лайк” белгисини қўйганлиги ҳақидаги маълумотни жойлаштирган ва бу билан Калифорния қонунларини бузган. 

Гап шундаки, "Facebook” ўз фойдаланувчиларига бунинг  учун пул тўламаган ёки уларга реклама кампаниясида қатнашишдан воз кечиш имкониятини қолдирмаган. Фойдаланувчиларнинг сўзларига кўра, улар мазкур бренд саҳифасидаги "Like” тугмачасини фақат чегирма олиш учунгина босишган. 

"Facebook” таклиф этган товон пули даъвогарларнинг юристлари, интернет-фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ҳамда даъвони берган фойдаланувчиларнинг ўзлари ўртасида бўлиб олинади. Қайд этиб ўтамиз, судья Ричард Сиборг даъвогарларга улар сўраган суммадан анча кам миқдорни белгилади. 

Унинг сўзларига кўра, ушбу воқеа 150 миллионгача кишини қамраб олган бўлиши мумкин, бироқ улардан фақат бир нечтасигина шикоятларини очиқ тақдим этган. Шундай қилиб, фойдаланувчилардан ҳар бири 15 доллардан олади.

 Manba:darakchi.uz



Категория: TEXNOLOGIYA | Теги: Facebook
Просмотров: 1231 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 10:13
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz