Ҳиндистон ҳукумати дельфинларни шахс сифатида тан олди

Ҳиндистонда дельфинларга "шахс, бироқ инсон эмас” деган мақом берилди. Шу тариқа Ҳиндистон китсимонлар отрядининг ақли ва онги уникал эканини тан олган дунёдаги биринчи мамлакатга айланди. 

Ушбу қарор Ҳиндистон атроф-муҳит ва ўрмонлар вазири томонидан эълон қилинди. Маълумки, дельфинлар ижтимоий тузилмаси юқори даражада ривожланган жуда ақлли сут эмизувчилар ҳисобланади. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар дельфинлар бир бирини исми билан чақиришини ва уникал ҳуштакларни, яъни улар 20 йил олдин фақат бир марта эшитган эски "дўстларининг” номларини эслаб қолишини кўрсатди. 

Бундан олдин ўтказилган тадқиқотлар бу жониворларда одамларники каби ўз ўзини англаш хусусияти борлигини ва улар грамматик тузилган гаплардан фойдаланган ҳолда бошқа дельфинлар билан жуда мураккаб алоқаларда қатнашишини кўрсатганди. Демак, дельфинлар худди одамлар каби ўзларининг тилига эга, деб айтиш мумкин. 

Manba: www.darakchi.uz



Категория: DUYNO XABARLARI
Просмотров: 1041 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 13:40
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz