Главная » DUYNO XABARLARI

It vafo Ispaniyada yangi xatiko paydo bo'ldi





Испаниянинг Аликанте шаҳрида лақаби Майя бўлган икки яшар акита-ину (ит пародаси) ижтимоий тармоқларда машҳур бўлиб кетди.  Бунга Майя  ўзининг 22 ёшли Элда исмли  хўжайинини шифохона остонасида роппа-роса тўрт кун кутгани сабаб бўлди. Бу билан у янги Хатико лақабини олди, дея “El Pais” ёзмоқда
 
Маълумот учун, Хатико кучукнинг инсонга бўлган садоқати рамзи саналади. У 1923 йилнинг 10 ноябрида Япониянинг Акита префектурасида дунёга келган. Хатикони Токио университети профессори Хидэсабуро Уэно боқиб олган.  Хатико катта бўлганда ўз хўжайини ортидан қолмай, унга эргашар эди. Хатико доим хўжайинини Сибуя темир йўл станциясида кузатиб қўяр ва кутиб оларди.  Профессор 1925 йилнинг 25 майида олий ўқув юртида юрак хуружи туфайли вафот этади ва уйга қайтмайди.  Шундан сўнг Хатико ҳар доим хўжайинини кутиб олиш учун станцияга қатнаган.  1932 йилда бу кучук бутун Японияда машҳур бўлиб кетади. Хатико станцияга 10 йил давомида, яъни ўлимига қадар қатнаган ва 1935 йилнинг 8 мартида вафот этган. 

Источник: qalampir.uz
Категория: DUYNO XABARLARI | Добавил: AdminoFF (06.09.2016)
Просмотров: 471 | Теги: xatiko | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar