Яқинларидан ризолик сўраган аёл коронавирусга чалинганлар ҳақида гапирдими? ССВ изоҳ берди


Ижтимоий тармоқлардаўзини тиббиёт ходими эканини айтган ва кийимлари ҳам шундай эканидан дарак берувчи аёлнинг мурожаати акс этган қисқа видео тарқалди. Ўзини таништирмаган аёл “беморлар аҳволи оғирлиги”ни айтиб, яқинларига “розилик сўраш” маъносида йиғлаб гапирган.

“Ҳамманглар рози бўлинглар биздан, яхши ўтиринглар, кимнидир хафа қилиб қўйган бўлсам хафа бўлманглар. Яхши юринглар, дуо қилиб ўтиринглар. Касалларимиз яхши эмас, иссиғи чиқиб қалтираяпти, ҳамманглар яхши ўтиринглар”, дейди аёл.

Аёлнинг гапларидан барчанинг ҳаёлига биринчи бўлиб коронавирусга чалинган беморлар келади. Аммо бундай дейиш унчалик ҳам тўғри бўлмаса керак. Чунки COVID-19 коронавирусига чалинганларни даволовчиларнинг махсус формаси бошқача бўлади.

Мазкур видеога изоҳ олиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котиби Фурқат Санаев билан боғландик. У бизга ҳолатга аниқлик киритиш бўйича текширув кетаётганини айтиб, қуйидагиларни маълум қилди:

“Ҳозир айни шу масала бўйича суриштирув олиб боряпмиз ва тўлиқ маълумот бўлиши билан хабар берамиз. Аммо дастлабки хулосалар бўйича айтиш мумкинки, айнан бу аёл вирусология илмий текшириш институтида шифокор ёки ҳамшира бўлиб ишламайди. Бу масалага институт раҳбарияти томонидан ҳам аниқлик киритилди. Аёлнинг ўзи ҳам қайси шифохонанинг қайси беморлари оғир аҳволда эканлигини аниқ айтмаган. Бу тиббиёт ходими қаерда ишлаши ҳақида суриштирувлар олиб боряпмиз.

Энг муҳими, коронавирусга чалинган беморлар сони ва уларнинг аҳволи ҳақида мунтазам ахборот бериб келяпмиз ва эҳтиросларга берилган ҳолда аҳоли орасида саросима чиқаришга ҳожат ҳам йўқ, бунинг учун жавобгарлик ҳам белгиланган.

Эслатиб ўтаман, бу ҳозирча дастлабки хулосалар ва аниқ ахборот, қўшимча янгилик бўлиши билан эълон қиламиз”.

Қайд этиш керакки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун, 25 март ҳолатига умумий беморлар сони 59 нафар экани, улардан 4 нафари оғир аҳволдалиги, аммо ўта оғир аҳволда эмаслигини билдирганди. Аммо бу тушунчалар ўзаро фарқли.



Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR
Просмотров: 1382 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 23:36
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz