Юлдуз Усмонованинг ашаддий мухлиси Мавлуда Асалхўжаева билан дуэт куйлади


Бироз аввал Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева 19-21 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида синглиси Гули Асалхўжаева билан янги концерт дастурини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Хонанда бугундан старт оладиган концерт дастурида куйланадиган янги қўшиқларидан бирини фақат “Qalampir.uz” сайтига тақдим этди.

Мазкур қўшиқни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева ҳамда бастакор ва хонанда Баҳодир Низомов куйлаган. Дарвоқе, мухлислар Баҳодир Низомовни бастакор сифатида яхши танишади. Зиёда Қобилованинг “Хаёлим”, “Севади ёрим”, Мавлуда Асалхўжаеванинг “Олов-олов”, “Ҳўп-ҳўп” номли қўшиқлари Баҳодир Низомовга тегишли. Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ашаддий мухлиси бўлган Баҳодир Низомов бундан икки йил аввал севимли санъаткори билан дуэт куйлашга ҳам муяссар бўлганди ва бу қўшиқ Усмонованинг мусиқий альбомидан жой олган. Шунингдек, Низомов “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз билан ҳам “Недан” номли дуэт куйлаган эди.

Икки хонанданинг эътиборингиз ҳавола этаётган қўшиғи “Сени соғиниб” деб номланган. Бу қўшиқ Асалхўжаеваларнинг уч кунлик концерт дастурида ҳам жаранг сочади. Қўшиқни сайтнинг мусиқа бўлимиди тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистонда Мавлуда ва Гули Асалхўжаеваларнинг концерт дастуридан репортажни тақдим этамиз. 


Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Теги: Юлдуз Усмонова, Мавлуда Асалхўжаева
Просмотров: 1263 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 23:50
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz