Карантин туфайли Туркияда қолиб кетган актриса Раъно Шодиева Истанбулдаги шифохонага мурожаат қилди


Жалолиддин Мангуберди ҳақидаги филмда суратга тушиш учун Туркияга бориб, ҳозирда карантинни Истанбулдаги меҳмонхонада ўтказаётган 20 дан ортиқ ўзбекистонлик актёрлар орасида Раъно Шодиев ҳам бор.

Раъно Шодиев 21 апрел куни ўзини ёмон ҳис қилгани учун Истанбулдаги клиникалардан бирига мурожаат қилди. Бу ҳақда актриса Инстаграмъдаги саҳифасида маълум қилди. У Туркияда тиббий хизматдан фойдаланишига кўмак берган суғурта компаниясига миннатдорчилик билдирди.
«Ходимларингиз мен билан тезда боғланиб, уйимдан олислигимни ҳис этмаслигим учун барча шароитларни яратишгани учун миннатдорчилик билдираман.
Сиз клиникага боришимни жуда тез ташкиллаштирдингиз, ҳамма эътибор ва ғамхўрлик билан муносабатда бўлди», — деб ёзади актриса.
Раъно Шодиевнинг ёзишича, меҳмонхонадаги кимёвий ишлов бериш жараёни унга аллергик таъсир кўрсатган. Шунинг учун шифохонага боришга тўғри келган.


Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | Теги: Раъно Шодиева, Туркия, Карантин
Просмотров: 4508 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 05:19
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2020 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz