Катта муваффақиятларга эришганларнинг 10 та эрталабки одати


Ҳаётида кўп муваффақиятга эришган одамларга хотиржам яшаш, бахтлироқ бўлиш ва янада унумли ишлаши учун нима ёрдам беради? Улар ўзлари ҳақида қайғуришни биладилар. Бундай тоифадаги одамлар уйғониши билан ишлари ҳақида ўйлаб кетмайди. Куннинг бошланиш пайтини ўзлари учун ажратадилар.

Хўш, улар тонгда нималар қилади? Келинг, шулар билан танишиб чиқамиз.

1. Жуда эрта уйғониш

Албатта, вақт ниҳоятда қадрли неъматдир. Буни тушунган муваффақият соҳиблари саҳарги 5:30, 4:30 ва ҳатто 4:00 да туришга одатланганлар. Улар нафақат ўз вақтлари устидан ҳукмронлик ўрнатишга, балки ҳақиқатан муҳим ишларни эртароқ бошлашга шошадилар. 

Ҳар доим уйғонадиган вақтингиздан 15 дақиқа аввалроқ уйғонишга одатланинг. Уйғониш вақтингизни ҳар куни 15 дақиқа ортга суриб, секин-аста эрта туришга ўрганинг.

2. Машқ билан шуғулланиш

Эрталабдан жисмонан тетик бўлиш учун бироз йога ва бошқа машқлар билан шуғулланинг. Машғулотлар сизни фақат соғломроқ қилибгина қолмай, иродангизни мустаҳкамлайди ва стрессларга курашувчанлигингизни оширади. 

Машқ қилиш учун вақт белгилаб олинг. Бир соатлик шуғулланиш сизни чарчатиб қўйиши мумкин. Шунинг учун 10 дақиқагина югуриш, юриш ва рақсга тушиш машқлари билан шуғулланишингиз ҳам мумкин.

3. "Қувват учун муддат" соати

Интилишингиз сўнмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Шунинг учун доим ўзингизни илҳомлантириб туришингиз зарур. Буни яхши билган муваффақиятли инсонлар ўзларидаги ғайратни ошириш учун анчагина вақтни бағишлайдилар. Ахир, сиз бирор вафифани бажаришда давом этишингиз учун руҳан тайёр бўлишингиз муҳим-ку!

Бир қанча вақтни шижоатингизни оширишга хизмат қиладиган ҳикоялар ва машҳур инсонларнинг гапларини ўқишга ёки "xabardor.uz" сайтидаги мақолаларни мутолаа қилишга ажратинг.

4. Шукроналик кундалигига қайдлар қилиб олиш

Тақдирнинг сизга аталган туҳфаларининг қадрига етишнинг ўзи бир бахт. Ҳар куни шукроналик қилиш билан музаффар одамлар келажакка ишонч ва илҳомга эришадилар ва ўзларининг дунёқарашларини янада кенгайтирадилар.

Кунига ҳаётингиздан мамнун бўлишингизга ундайдиган бир омилни ёзиб боринг. Кичик ғалабаларни санаб боришга одатланинг.

5. Муҳим саволга жавоб излаш

“Агар бугун ҳаётингиздаги охирги кун бўлганида ҳам, кечгача қилишни мўлжаллаётган ишларингизни қилармидингиз?”

Бу жарангдор ва маъноли савол сиз учун айни муддао. Агар музкур саволга ҳафта давомида бир неча бор “йўқ” деб жавоб бераётган бўлсангиз, демак ниманидир ўзгартириш даркор. Инсон ўз виждонига қарши бўлмаган, ўзига ёқадиган иш билан шуғулланаяптими ёки йўқми? Буни у тонгда ҳал қилиб олиши керак.

6. Қийин ишни аввал қилиб олиш

Тонгда муваффақиятли шахсларнинг иродаси айни уйғоқ паллада бўлар экан. Шундай фойдаланиб, улар ўзлари учун энг мураккаб ҳисобланган вазифани бажариб олар эканлар. Шу йўл билан ишни битириш анча осон ва силлиқ кечади. 

Ҳар кун учун энг қийин бир вазифани танлаш ва нонуштагача уни бажаришни ўзингизнинг тонгги одатингизга айлантиринг.

7. Турмуш ўртоғи билан мулоқот қилиш

Эрталабки соатлардан бирини турмуш ўртоғингиз билан алоқани тиклаш ёки мустаҳкамлашга ажратинг. У билан режаларингиз, молиявий аҳволингиз ва ҳатто қизиқишларингиз ҳақида суҳбатлашинг. Бу сизга уларнинг ҳаётида ўз ўрнингизни сақлаб қолишга ёрдам беради. Айни тонгда фикрлар жамланган бўлади. Шунинг учун эр-хотин суҳбатини анъанага айлантириш жуда муҳим. Ҳатто ҳафтада бир кунни “нонушта учрашуви” куни қилиб белгилаш мумкин. Бирга яқинроқдаги бирор кафега чиқинг ва озгина тоза ҳавода сайр қилинг. Бу икковингизга ҳам ҳар томонлама фойдалидир. 

8. Пухта режани ишлаб чиқиш

Вақтингиздан бир неча дақиқасини бугунги кунингиз йўналишини белгилаб олиш учун бағишламасангиз, қандай қилиб кунингиз унумли бўлишини кафолатлайсиз? Ўзингизни ҳаётдаги мақсадларингизни бир бор кўз олдингизга келтириб, олдиндаги куннинг асосий вазифаларини кўриб чиқинг. Бунга 10 дақиқа ажратишни одат қилсангиз, ишларингиз тартибли бўлиши ва кунингиз тушкунликларсиз ўтишини таъминлаган бўласиз.

9. Мияни “тозалаш” ва мулоҳаза юритиш

Сукут сақланг ва ўзингизни ички сокинлик измига топширинг. Дуо ўқинг ёки миянгизни турли ёмон фикрларни чиқариб ташлаш учун медитация қилинг. Ёдда сақланг, 90 фоиз касалликлар сиқилиш оқибатида юзага келади. Шундай экан, кўнглингизни хира қиладиган нарсаларни унутинг, ховлиқманг ва ўзингиз билан сукунатда бироз вақт ўтказинг. 

10. Вақтни болалар билан ўтказиш

Фарзанди борлар учун муҳим маслаҳат. “Мени болам бир пастда катта бўлиб қолди-я! У билан кўп вақтимни ҳам бирга ўтказолмадим”, деб афсусланадиган ота-оналардан бирига айланиб қолманг Эрта тонг — ўйларингиз тарқоқ бўлмаган пайтда қизалоғингиз ёки ўғлингизга кийинишга ёрдам беринг, ўзгачароқ нонушта тайёрлаб беринг. Уларнинг орзулари ҳақида суҳбат қуринг. Ахир, сизнинг қилаётган барча ишларингиз оилангиз фаровонлигига қаратилган-ку. Ишингиз оилавий ҳаётингизга халақит бермасин. 

Юқорида берилган 10 одат машҳур бизнесменлар, омади чопган мутахассислар ҳаётий тажрибасидан олинган. Буни қарангки, уларга қараб ягона бир хулоса қилиш мумкин: Ҳаётингизда устуворлик касб этган жиҳатлар учун эрталаблари вақт ажратишни унутманг!



Категория: BILASIZMI? | Теги: Катта муваффақиятлар
Просмотров: 2732 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 18:43
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz