«Келажак овози-2013» танловининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланади

Энг иқтидорли ва интилувчан 612 нафар ёшлар «Келажак овози-2013» республика танловининг финал босқичига йўлланма олишди.


Энди 6-19 сентябрь кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида танловнинг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимлари ўтказилади. Ҳар йили Фонд Форум, "Камолот” ЁИҲ ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигида ўтказиладиган «Келажак овози» лойиҳасининг финал босқичи декабрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

«Келажак овози» иқтидорли ёшлар танловида бутун мамлакатимиздан келган ёшлар турли соҳалар бўйича ўз ғоялари ва қобилиятларини намойиш этиб, олдиларига қўйган улкан мақсадлари сари илдам қадам ташлашади. Хусусан, танловда ёш истеъдодлар рақс, вокал, дизайн ва архитектура, веб-ишланмалар, бошқарув ва бошқа кўплаб йўналишларда ўз ижодий иш, ғоя ва лойиҳалари билан иштирок этишади. Танловда иштирок этишни истовчилар сонининг йилдан-йилга ошиб бораётгани ҳам ёшлар орасида унга бўлган қизиқиш ортиб бораётганидан дарак бермоқда. Жорий 2013 йилда танловда иштирок этиш учун топширилган ҳужжатлар сони 84 326 тани ташкил этди. Республика финал босқичига йўлланма олган энг иқтидорли ва интилувчан 612 нафар ёшлар эса финалда ўзларининг нималарга қодир эканликларини барчага намойиш этиш учун астойдил тайёргарликни бошлаб юборишди. Декабрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган финал босқичи бахсларигача ҳали вақт бор. Бу вақт ичида унда иштирок этиш имкониятини қўлга киритган ёшларимиз ўз ижодий иш, лойиҳа ва ишланмалари янада мустаҳкамлаб олиш имкониятига эгалар.


«Келажак овози-2013» танлови вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимлари ўтказиладиган кунлар:


Қорақалпоғистон Республикаси – 6 сентябрь

Самарқанд вилояти – 6 сентябрь

Сирдарё вилояти – 6 сентябрь

Сурхондарё вилояти – 6 сентябрь

Жиззах вилояти – 10 сентябрь

Қашқадарё вилояти – 10 сентябрь

Навоий вилояти – 10 сентябрь

Тошкент вилояти – 10 сентябрь

Хоразм вилояти – 10 сентябрь

Бухоро вилояти – 12 сентябрь

Тошкент шаҳри – 12 сентябрь

Фарғона вилояти –14 сентябрь

Андижон вилояти – 17 сентябрь

Наманган вилояти – 19 сентябрь


«Келажак овози» танлови ғолиблари Фонд Форум, танлов жамоатчилик кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар томонидан кейинчалик ҳам қўллаб-қувватланади ҳамда университетда ўқиш учун грант ёки махсус «Келажак овози» стипендияси билан тақдирланади. Танлов ғолибларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида энг яхши ва қизиқарли лойиҳалар амалиётга татбиқ қилинади ва уларни амалга ошириш учун грантлар ажратилади. Танлов ғолибларига халқаро фестивал ва дастурларда иштирок этишда, патент олишда, кўргазмалар ва бошқа ижодий тадбирларни ташкил этишда ёрдам кўрсатилади.

 



Категория: SHOU-BIZNES habarlari
Просмотров: 1067 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 07:57
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz