«Ходимлар кўчада юрганларни тўхтатиб, кўчага чиқиш сабабини сўрашга ҳақли» - ИИВ


Ўзбекистонда карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан 1 апрель соат 09:00 ҳолатига қадар республика бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 17 668та ҳолат аниқланган.

Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов карантин қоидаларини бузганлик ҳолатлари бўйича маълумот берди.

«Шу кунгача карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 17 668та ҳолат аниқланган, бир сутка давомида 2700 та. Ундан ташқари 4 нафар қоидабузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Маъмурий жавобгарликка тортилганлардан 17 109 нафари тиббий ниқоб тақмасдан юрган фуқароларни ташкил қилган. 149та ҳолатда вақтинча тўхтатилган савдо ва кўнгилочар масканларни ишини давом эттирганларга нисбатан, 314таси карантинга олинган фуқаролар карантин ҳудудини ташлаб кетган.

Эслатиб ўтаман, карантин ҳудуди бу шифохона ва сизнинг уйингиз ҳисобланади. 23та ҳолатда фуқароларимиз тўй маросимларини ёки бошқа тақиқланган йиғинларни ўтказганликлари учун жавобгарликка тортилган», дейди Шоҳрух Ғиёсов АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда.

Вазирлик расмийси яна бир бор зарурат бўлмаганда фуқароларни кўчага чиқмасликни тавсия этди. Унинг таъкидлашича, Тошкент шаҳар, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида фаолият олиб бораётган патруль хизматлари кўчада юрганларни тўхтатиб, кўчага чиқиш сабабини сўрашга ҳақли.

«Агар сабабсиз юргани аниқланса, улар фуқароларга огоҳлантириш бериб уйига қайтариб юборадилар», дейди у.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати карантин вақтида содир этилган қоидабузарликлар статистикасини эълон қилган:

  • Тошкент шаҳри – 3 093та;
  • Фарғона вилояти – 2 179та;
  • Тошкент вилояти – 1 809та;
  • Самарқанд вилояти – 1 767та;
  • Жиззах вилояти – 1 350та;
  • Наманган вилояти – 1 327та;
  • Сурхондарё вилояти – 1 127та;
  • Андижон вилояти – 1 065та;
  • Қашқадарё вилояти – 1 005та;
  • Бухоро вилояти – 792та;
  • Сирдарё вилояти – 742та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 629та;
  • Хоразм вилояти – 526та;
  • Навоий вилояти – 257та ҳолат.


Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR
Просмотров: 550 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 02:32
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz