Луи ван Гаал раҳбариятдан машғулот базасини баланд тўсиқлар билан ўраб беришни сўради


«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал раҳбариятга машғулотлар ўтказиладиган база атрофига баланд тўсиқлар ўрнатиш талаби билан мурожаат қилган. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар берган.Хабарда айтилишича, жамоанинг Каррингтондаги (Манчестер шаҳри ташқарисида) базаси атрофи баланд тўсиқлар билан ўралиши кутилмоқда.Голландиялик мураббийнинг бу ташаббус билан чиқишига, у рақиблар ўз шогирдларинингaмашғулот жараёнини кузатиши ва уларнинг тактик ҳаракатларини ўрганишини истамаслиги сабаб бўлган.Шунингдек, бу иш амалга оширилиши орқали жамоа раҳбарияти фойда кўришни ҳам мўлжалламоқда. Улар бу деворларга жамоа ҳомийлари логотиплари ўрнатишни ва шу орқали қўшимча маблағларни ўзлаштиришни мўлжалламоқда.Қолаверса, бундай тўсиқлар машғулот майдонини шамолдан тўсиб туриши айтилган.Бундай тўсиқлар машғулот базаси атроқида яқин вақтлар ичида қурилиши бошланади. Айни вақтда футболчиларнинг асосий қисми терма жамоалари сафига жўнаб кетишган ва раҳбарлар бундан унумли фойдаланишмоқчи.Маълумот учун, Луи ван Гаал 2014 йилдан бери "МЮ"ни бошқармоқда. Жорий мавсумда унинг раҳбарлигида "қизил иблислар" 8 турдан кейин 16 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.



Категория: SPORT YANGILIKLARI
Просмотров: 1082 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 14:44
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz