Главная » SHOU-BIZNES habarlari

Muhabbat Shamaeva - Rayhon,Shahzoda,Manzura va Munisani umuman tanimasligini , Gulsanam va Yulduz Turdievaning muxlisi ekanini aytdi !





 
Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаевани кекса ва ўрта авлод вакиллари жуда яхши танишади. Бир вақтлар у замонамизнинг Райҳон Ғаниева, Шаҳзода, Лола Йўлдошева, Муниса Ризаева, Манзура Йўлдошева сингари хонандаларидек жуда машҳур бўлган ва бу машҳурликни ҳамон ушлаб қолганлардан. Қолаверса, у юқорида номи санаб ўтилганлардан овоз имкониятлари жиҳатидан анча устун бўлган. 72 ёшни қаршилаган ҳофиза ҳамон жонли ижрони канда қилмайди. Бугунги куннинг замонавий ёшлари Муҳаббат Шамаевани танимаган тақдирда ҳам унинг ижросидаги “Кўчалар” қўшиғини жуда яхши билади. Ҳар ҳолда “Кўчалар”ни қанчадан-қанча хонандалар минг алфозга солиб куйлаб чиқишди. Булар орасида Муҳаббат Шамаевага маъқул келадигани саноқли.
 
24 йилдан буён АҚШда истиқомат қилиб келаётган Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаева “Qalampir.uz”га берган интервьюсида бугунги ўзбек шоу-бизнесига алоҳида тўхталди. Ўзбекистондаги биринчи эстрада хонандаларидан бири бўлган Шамаева Райҳон Ғаниева, Шаҳзода, Лола Йўлдошева, Муниса Ризаева, Манзура Йўлдошева каби таниқли ўзбек хонандаларини умуман танимаслигини, Женнифер Лопес ва Бейонсенинг ижодини мунтазам кузатиб боришини айтди.
 
— АҚШга кўчиб ўтганингизга 24 йил бўлди. Бу орада бир неча бор Ўзбекистонга келиб-кетдингиз. Ўзбекистонда шоу-бизнес ривожланяптими ё бир жойда тўхтаб турибди?
— Ривожланиш жуда катта. Мен кетган даврларда қўшиқ ёзадиган студиялар бармоқ билан санарли эди. Хонандалар ҳам жуда кам эди. Ҳозир санъаткорларга жуда катта шароитлар яратиб берилган. Мен ёш санъаткорларнинг ижодини кўриб фақат қувонаман. Фақат бастакорларда изланиш камайиб кетаётгандай, назаримда.
 
— Жаҳон мусиқасини мунтазам кузатиб боришингизни биламиз. Ўзбекистонлик таниқли хонандалар Райҳон Ғаниева, Шаҳзода, Лола Йўлдошева, Муниса Ризаева, Манзура Йўлдошеванинг ижодига қандай баҳо берасиз.
— (кулиб) Ростини айтсам, сиз номларини санаб ўтган хонандаларнинг бирортасини танимайман. Балки улар ҳали ёшдир, ижодни бошлаганига кўп бўлмагандир, шу сабаб улар ҳақида маълумотга эга эмасдирман. Аммо интернетни яхши тушунаман. Ўзбекистонлик хонандаларнинг қўшиқларини YouTube орқали тинглаб бораман. Менга ёшлар орасидан кўпроқ Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева ва Гулсанамнинг шогирди Малика Эгамбердиеванинг овози ёқади. Айниқса, Гулсанамнинг “Ажаб-ажаб”ини жуда яхши кўраман. Юлдуз Турдиева эса жуда чиройли овоз соҳибаси. У яхши қўшиқларни қидириб топиши керак. Малика Эгамбердиевага келсак, у менинг “Кўчалар” номли қўшиғимни маромига етказиб куйлайди.
 
Ўзбекистон халқ артисти Муҳаббат Шамаева билан интервьюнинг тўлиқ шаклини тез орада  ўқишингиз мумкин.
Қамариддин Шайхов
 
 

Источник: qalampir.uz
Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Добавил: AdminoFF (08.09.2016)
Просмотров: 760 | Теги: Shahzoda, Rayhon, Muhabbat Shamaeva, Manzura | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar