Муниса Ризаева шаҳар марказида аёллар либослари дўконини очди


Бир неча бор харидорлар билан яхши муносабатда бўла оладиган, тажрибаси бор сотувчи қидираётгани ҳақида ижтимоий тармоқларга эълон ёзиб қолдирган Муниса Ризаева “Qalampir.uz” таҳририятига Тошкентнинг марказида “Monis” номли аёллар либослари дўконини очаётганини маълум қилди. Айни кунларда очилиш маросимига қизғин тайёргарлик ишлари кетмоқда. Дўкон февраль ойининг охирларида ишга туширилиши режалаштириляпти. Узунқулоқ гапларга қараганда, ушбу дўкондан модалар ательеси ҳам ўрин олади. Бу ерда айнан қандай услубдаги либослар сотилиши ва бошқа дўконлардан нимаси билан фарқ қилиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.Айтиш лозимки, аёллар либослари дўконини очиш Муниса Ризаеванинг тадбиркорликдаги илк қадами эмас. Кўпчиликка яхши маълум, Тошкент шаҳрида Мунисанинг шахсий меҳмонхонаси бор. Хонанда ишнинг кўзини биладиган тадбиркорлардан. Хонанда агар бу дўкон унга омад олиб келишини аввалдан тахмин қилмаса, бу ишга қўл урмаган бўлармиди?Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бундан аввал “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Лола Йўлдошева, Манзура ва актриса Зарина Низомиддинова ҳам тадбиркорликда ўзларини синаб кўришган эди. Лола “Cherry” бренди остида оналар ва болалар учун мўлжалланган либослар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бироқ бу иш узоққа бормади. Хонанда Манзура тегишли либослар дўконининг фаолиятига ҳам нуқта қўйилганига анча бўлди. Зарина Низомиддинованинг либослар дўкони ҳам аллақон ўз ишини тўхтатган. Кўрамиз, Муниса бу борада юқорида номлари келтирилган ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ арзирли натижага эришармикин?

Дарвоқе, очилиш маросимида хонанданинг 2015 йилдаги концерти дисклари ва янги мусиқий альбомининг тақдимот маросими ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда.


Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Теги: Munisa Rizayeva
Просмотров: 2733 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 11:04
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz