Нархларни сунъий оширган тадбиркорларнинг 16 млрд сўмлик маҳсулотлари олиб қўйилди - ДСҚ


Бугун, 28 март куни, АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров фуқаролар томонидан берилаётган саволларга жавоб берди. Жумладан, нархлар оширилишига чек қўйиш мақсадида ДСҚ томонидан қилинаётган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берди. 

“Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти, ДСБ ҳамда ДСИ бошлиқлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар томонидан деҳқон бозорлари, супермаркетлар ва савдо тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказувчи субъектларда ҳамда дорихоналарда бевосита мониторинг ўтказилмоқда.

Субъектлар рўйхати шакллантирилиб, ҳар бирига штабнинг давлат солиқ хизмати органлари ходимлари бириктирилиб, улар томонидан нархларни сунъий оширилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда тегишли чоралар кўриб борилмоқда.

Карантин даврида мурожаатлар асосида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан бугунги кунга қадар 10 398 та сунъий нархларни ошириш ҳолат жойида аниқланган бўлиб, 90 фоизига яқини ижобий ҳал этилди, қолган 10 фоизи бўйича ҳозирда профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. 581 та субъектдан 16 млрд. сўмлик маҳсулотлар олиб қўйилди ва масъулларига нисбатан тегишли чоралар кўрилди”, - деди Умаров.

Шунингдек, раис ўринбосари барча солиқ турлари ва хизматлари онлайн тарзда амалга оширилишини маълум қилди.

“Давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчиларга масофадан туриб хизмат кўрсатиш 2008 йилдан бошланган бўлиб, 2014 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг солиқ ҳисоботларини 100 фоиз масофадан туриб электрон қабул қилиш тизимига ўтилган. Ўтган давр мобайнида мавжуд ахборот тизимлари барча солиқ тўловчилар учун (юридик ва жисмоний шахслар, ЯТТлар) мунтазам такомиллаштирилмоқда. Бугунги кунда давлат солиқ хизмати органлари томонидан масофадан туриб кўрсатилаётган электрон хизматларнинг сони 46 тага етди (20 таси интерактив ва 26 ахборот хизматлари).

Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчилар учун қўшимча “SOLIQ” мобил иловаси ишга туширилди. 

Ушбу илова 15 турдаги электрон хизматлардан таркиб топган.

Мобил илова орқали:

СТИРни аниқлаш;
ҚҚС тўловчилари ҳақида маълумот олиш;
шахсий ҳисобварақ маълумотлари билан танишиш;
солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш;
солиқ имтиёзлари;
топширилган ҳисоботлар ҳолатини текшириш;
аниқланган ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш имкониятлардан фойдаланиш мумкин.

Бу тизимлар орқали 25 март куни юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 70,5 млрд.сўм ҳамда жисмоний шахслар томонидан 4,7 млрд.сўм миқдоридаги солиқлар электрон тарзда тўланди,” – дея ахборот берди Умаров.



Категория: MUNAJIMLAR BASHORATI
Просмотров: 604 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 05:56
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz