Главная » AVTO OLAM

O'zavtoyo'l Qarshi - Buxoro trassadagi ko'prikning qulashi sabablariga oydinlik kiritdi



16 июль, шанба куни Қарши-Бухоро трассасидаги кўприкнинг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда Facebook’даги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар берди.
 
Ушбу кўприк Аму-Бухоро канали устидан ўтган бўлиб, Қоровулбозор-Бухоро йўналишида жойлашган. Ҳодиса A380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов” автойўлининг 185-километридаги кўприкда рўй бергани айтилмоқда.
 
 
Маълум бўлишича, кўприкнинг беш тирагичи оралиқларидан бири тушиб кетган. Тахминларга қараганда, юк машинаси белгиланган миқдордан оғир вазндаги юкни ортиб ҳаракаланиб келаётган бўлган ва кўприкдаги тўсиқларга урилиши натижасида пастга қулаган. Бунинг оқибатида эса кўприкнинг ярми ўпирилиб тушган бўлиши мумкин. “Ўзавтойўл” айни дамда ҳодиса билан боғлиқ ҳар бир ҳолат ўрганилаётгани, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳам мазкур воқеа юзасидан суриштирув ишларини бошлаганини маълум қилди.
 

16 июль куниёқ кўприкда енгил автомобиллар ҳаракатланиши учун шароит яратилди. Кўприкнинг қулаган қисмида эса реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
 
Маълумот учун, Аму-Бухоро канали устидан ўтган ушбу кўприк  1965 йилда қурилган. Шу бугунгача кўприкнинг ўпирилиши билан боғлиқ бундай ҳолат кузатилмаган.

Источник: qalampir.uz
Категория: AVTO OLAM | Добавил: AdminoFF (20.07.2016)
Просмотров: 852 | Теги: YTH, O'zavtoyo'l | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar