Главная » 2016 » Май » 31 » O'zbekiston terma jamoasining Ekvator Gvineyasiga qarshi o'rtoqlik o'yini bekor qilindi
12:49
O'zbekiston terma jamoasining Ekvator Gvineyasiga qarshi o'rtoqlik o'yini bekor qilindi


2 июнга белгиланган Ўзбекистон - Экваториал Гвинея халқаро ўртоқлик учрашуви Экваториал Гвинея футбол федерациясининг ташаббусига кўра бекор қилинди.

Экваториал Гвинея футбол федерацияси бош котиби Тадео Нсуе Онва имзолаган хатда айтилишича, Африка Конфедерациясининг йўриғига кўра Африка Миллатлар Кубогининг саралаши доирасида ўтказилиши керак бўлган Экваториал Гвинея-Бенин ўйини 3 июнь куни ўтказилиши мумкин. Шу сабабли Экваториал Гвинея Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун Тошкентга кела олмаслигини маълум қилди.

«Биз Ўзбекистон Футбол Федерациясидан узр сўраймиз ва ушбу ўйиннинг яқин вақт ичида ўтказилишига умид қилиб қоламиз», - деб якунланади Экваториял Гвинея футбол федерацияси бош котибининг мактуби.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ўзбекистон-Экваториал Гвинея учрашувига сотилган чипталарни қайтариб олиш масъулиятини ўз бўйнига олади.
Прикрепления: Картинка 1
Категория: SPORT YANGILIKLARI | Просмотров: 501 | Добавил: AdminoFF | Теги: Ekvator Gvineya, MTJ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0

Добавить коментарий

Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *: