Олтойда 750 та оёғи бор мингоёқнинг янги тури топилди


Олтой биосфера қўриқхонаси ҳудудида олимлар мингоёқнинг диплопод синфига мансуб янги турни топишди. Бу синфнинг баъзи вакиллари 750 тагача оёққа эга. Янги мингоёқ тури ҳақидаги мақола Zootaxa журналида чоп этилди.
Илмий кашфиёт Олтой биосфера қўриқхонаси Байгазан кордони яқинида очилди. Бу ерда 2014 йилда дала мавсумида илмий ходим Мирослав Сахневич томонидан бир неча турдаги мингоёқларнинг коллецияси йиғилди, улар орасида фан учун умуман янги, Sibiriulus baigazanensis деб номланган тур аниқланди.
Топилган мингоёқлар икки жуфт оёқли мингоёқлар синфига (диплопод) мансубдир. Бу синф унинг вакилларининг мураккаб тана сегментларида икки жуфтдан оёқлари борлиги учун шундай ном олган. Диплоподлар 10-20 см келадиган узун танага эга бўладилар. Уларнинг баъзи вакилларининг оёқлари сони 750 тагача етади. Диплоподлар оёқлари кўп бўлганига қарамасдан, жуда секин ҳаракатланадилар, шунинг учун табиат уларни ҳимоя воситалари билан таъминлаган: қатттиқ хитин тери, тупроқнинг юқори қисмига кўмилиб олиш, хавф пайдо бўлганда айланага буралиб олиб, ўз танасининг энг заиф жойини беркиниб олиш каби қобилиятлар билан. Мингоёқларнинг баъзи турлари ачиштирувчи ҳимоя суюқлиги ажратади.
Айни пайтда Sibiriulus baigazanensis туридаги мингоёқ Байгазан кордонига яқин ҳудудда топилди. Унинг тарқалганлик даражасини тахмин қилиш ҳозирча мураккабдир.
 


Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: Тур, Олтой, оёғи бор, мингоёқ, топилди, ЯНГИ, 750 та
Просмотров: 1127 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 11:20
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz