Главная » DUYNO XABARLARI

Oqtobe Shahrida to'rt oyoqli chaqaloq dunyoga keldi !!!





Ақтўбе шаҳридаги туғруқхоналарнинг бирида дунёга келган эгизак чақалоқларнинг бири 4та оёқ билан дунёга келди. Бу ҳақда “Nur.kz” нашри хабар бермоқда. Бу гўдакнинг оёқлари иккита эмас тўртта, икки ортиқча оёғи эса сийдик қопи ўрнига жойлашган. Шунингдек, унда юрак қон томирлари пароги, орқа тешиги аномалияси бор.
 
Хабар берилишича, чақалоқ 23 июнь куни дунёга келган, бироқ ОАВга бу ҳақда энди хабар берилмоқда. 25 июнь куни гўдак устида унинг сийдик йўлини тиклаш бўйича илк жарроҳлик амалиёти ўтказилди ва у омадли кечди. Яқин орада у яна бир қатор жарроҳлик амалиётларини бошидан ўтказади, жумладан унинг икки ортиқча оёғини ҳам олиб ташлаш режалаштирилмоқда.
 
“Ҳомиладорлик даврида УЗИ ва бошқа керакли текширувлардан ўтганман, шифокорлар назоратида бўлганман, бироқ болаларнинг бирида мавжуд аномалия ҳақида менга ҳеч ким ҳеч нарса демаган”, дейди эгизакларнинг онаси.
 
Берилган маълумотларга кўра, 4 оёқли чақалоқнинг туғилиши ҳолати Ақтўбе шаҳрида аввал кузатилмаган. Шифокорлар бундай болалар она организмидаги инфекциялар, анемия, баъзи ҳомиладорлар учун таъқиқланган дори воситаларини қабул қилиш ҳамда экология туфайли туғилиши мумкинлигини айтишмоқда.
 
Бир неча кундан сўнг, Ақтўбедаги бошқа бир туғруқхонада қўл ва оёқларидаги бармоқлари бир-бири билан жипслашиб кетган чақалоқ дунёга келган. Шифокорлар унинг қўллари ва оёқларини кўпроқ “дарахт барги”га ўхшашини айтишганди. Айни вақтда болакай шифокорлар кўригидан ўтмоқда. Мутахассислар ҳозирда чақалоқни операция қилишга эҳтиёж йўқлигини, бундай касаллик даволанишини, бироқ бунга узоқ вақт керак бўлишини таъкидлашмоқда.

Источник: qalampir.uz
Категория: DUYNO XABARLARI | Добавил: AdminoFF (30.06.2016)
Просмотров: 793 | Теги: chaqaloq | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar