Rayhon bo'lajak turmush o'rtog'iga qo'yiladigan talablarni sanab o'tdi


Хонанда Райҳон ижоди ва шахсий ҳаётига оид саволларга жавоб берар экан, келажакда оила қуриши ва бўлажак турмуш ўртоғига қўйиладиган талаблари ҳақида айтиб утди.

“Албатта, кун келиб турмуш қуришни режалаштирганман. Мен ҳали ёшман. Ҳозирча эса ҳаётимда ҳеч ким йўқ. Совчилар ҳам келмаяпти. Мен аввало тирик жонман, аёлман. Ҳар бир аёлнинг ёнида уни қўллаб-қувватлайдиган эркак киши бўлиши керак. Аёл киши ҳар қанча кучли кўринмасин вақти-вақти билан ўзини кучсиз ҳис этишни истайди. Бу табиий эҳтиёж. Биз шундай яралганмиз. Ҳар бир аёл киши ёнида суяниши мумкин бўлган кучли инсон бўлишини истайди”

“Бўлажак турмуш ўртоғингиз сиздан кўпроқ пул топиши муҳимми?” деган саволга у қуйидагича жавоб берди:

“Авваллари буни аввал муҳиммас деб ҳисоблардим. Бу борада мен учун муҳими-масъулият ҳисси. Мен учун муҳими эркак киши оиласини биринчи ўринга қўйиши керак. У оиласи учун ҳаракат қилиши керак. Мен ёнимдаги инсонга бемалол суяна олишим мумкинлигини ҳис этишим керак. Бундай инсонни топиш эса жуда мураккаб. Чунки менинг фарзандларим унинг учун бегона бўлишади. Унинг фарзандларимга қандай муносабатда бўлиши асосий масала бўлади. Бошқа нарсаларга кўз юмиш мумкин, деб ўйлайман. Мен унинг ёнида ўзимни ёлғиз ҳис этмаслигим керак. Ёнимда мустаҳкам суянчиғим, ишонган инсоним борлигини ҳис этишим керак”. 

“Аммо ҳеч қачон иккинчи хотин бўлишга рози бўлмайман. Ҳаммаси Оллоҳдан. Агар у менга жуфт ато этса, мен чексиз бахтли ва миннатдор бўламан. Агар бундай инсонни учратмасам – бунга ҳам кўникаман. Худога шукур, менинг ажойиб фарзандларим, севимли касбим, мухлисларим, мени доим қўллаб-қувватлайдиган яқинларим, дўстларим, ҳаётимни усиз тасаввур қила олмайдиган жигарим – синглим бор. Ахир, бу бахт эмасми?”, – дейди Райҳон сўзларини давом эттирар экан.



Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Теги: Rayhon
Просмотров: 4537 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 05:56
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz