Главная » 2016 » Август » 11 » Rio-2016. 6-kun. O'zbekistonlik sportchilarning bugungi ishtiroklari yakunlandi
23:16
Rio-2016. 6-kun. O'zbekistonlik sportchilarning bugungi ishtiroklari yakunlandi




100 кг вазн тоифасида татамига чиққан дзюдочимиз Сойиб Қурбонов украиналик Артём Блошенкога қарши жанг ўтказди.


Спортчимиз илк жангидаёқ иппон баҳоси билан имкониятни бой бериб қўйди ва Олимпиададаги иштирокини якунлади.



 Шаҳрам Ғиёсов рақибини мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўлланма олди!





Ҳозиргина -69 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов ўзининг иккинчи жангида рингга чиқди. Илк босқичда испаниялик Сиссокони мағлубиятга учратган боксчимиз бугун нимчорак финалда литвалик Эймантас Станиосис билан хисоб-китоб қилди.

бокс баҳсларида терма жамоамиз илк йўқотишга дуч келди.



Терма жамоа сардори, энг тажрибали боксчимиз Элшод Расулов ўзининг илк жангида нокаут эвазига мағлубиятга учради. Асли келиб чиқиши ганалик, лекин Олимпиадада Буюк Британия шарафини ҳимоя қилаётган Жошуа Буатсига қарши кечган жангда боксчимиз ҳеч қандай чора қўллай олмади.

 Бугун Олимпиада иштирок этадиган спортчиларимизнинг чиқишлари якунланди. Эртага бизни ажойиб кун кутиб турибди. Кўплаб спортчиларимиз Риодаги Олимпиадада чиқиш қиладилар. Бизни кузатишда давом этинг! Эртагача!
 
Прикрепления: Картинка 1 · Картинка 2
Категория: SPORT YANGILIKLARI | Просмотров: 431 | Добавил: AdminoFF | Теги: Rio-2016 anons, sportchilarimiz | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0

Добавить коментарий

Имя *:
Email:
Подписка:1
Код *: