Главная » SHOU-BIZNES habarlari

Samandar Hamroqulov klip va qo'shiqlarini qo'yishda OAVdan yordam so'radi




Сўнгги вақтларда ТВ ва радиоэфирларда камнамо бўлиб қолган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов 19 июль санаси билан “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан берилган АА 5673 сонли лицензиясининг суратини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштириб, лицензиясининг муддатини узайтирганини маълум қилди ва ОАВлар маъмуриятига мурожаат қилди.
 
“Лицензия билан фаолиятим давомийлигини бир йилга узайтирдим. Оммавий ахборот воситалари клип ва қўшиқларимни мухлисларимизга етиб боришида кўмаклашинглар. “Самандар фақат кинода ва бошловчиликда қолиб кетди”, деганлар учун ҳам...”, деб ёзади Ҳамроқулов.
 
Сўнгги пайтларда АҚШга серқатнов бўлиб қолган Самандар Ҳамроқуловга Ўзбекистондаги тўй-ҳашамларга қараганда хориждаги тадбирларга кўп таклиф этилмоқда. Хусусан, унга АҚШда талаб катта. Маълумотларга қараганда, у океан ортидаги тўйларнинг энг олди санъаткорига айланган.

Источник: qalampir.uz
Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Добавил: AdminoFF (24.07.2016)
Просмотров: 529 | Теги: Samandar Hamroqulov | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar