"Шарқ тароналари" халқаро мусиқа фестивали ғолиблари эълон қилинди (ФОТО)
30 август куни Самарқанд шаҳридги Регистон майдонидаги амфитеатрда "Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди. Унда ғолиб ва совриндорларининг номи эълон қилинди. Фестивалнинг бош соврини – Гран-при Ҳиндистон Республикаси вакилларига насиб
этди. Буркина Фасо ва афғонистонлик иштирокчилар биринчи, Хитой, Буюк Британия
ва Жанубий Корея санъаткорлари иккинчи ўринга сазовор бўлдилар. Ўзбекистонлик
созанда Аброр Зуфаров, Япониянинг "Чикуюша” гуруҳи ҳамда австриялик санъаткорлар
эса учинчи ўринга лойиқ топилди.
– Ҳаяжон ва фахр-ифтихоримни сўз билан ифодалашим қийин, – дейди Гран-при соҳиби, Ҳиндистон жамоаси раҳбари Рашми Агарвал хоним. – Аввало мазкур нуфузли санъат анжуманида иштирок этишнинг ўзи энг катта муваффақият эканини алоҳида таъкидламоқчиман. Бизнинг чиқишимиз юқори баҳоланиб, олий мукофотга муносиб кўрилгани ҳинд халқи санъатининг юксак эътирофи деб биламан. Бир қатор қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, муносиб рағбатлантирилди. Суратда ўзбекистонлик созанда Аброр Зуфаров Маросимда фестиваль ғолиб ва совриндорлари, юртимиз санъат усталарининг катта концерт дастури намойиш этилди.
| |
Категория: SHOU-BIZNES habarlari | |
Просмотров: 1341 | |
Похожие материалы
Muhabbat tafti - Teri Meri hind soun... mp3
Ummon Guruhi - Aybim mp3
Benom - Balki Tun (OST Salom Sevgi) mp3
Munisa Rizayeva - Yurak mp3
Bolalar Guruhi - Jiyda mp3
VIA Marokand - Tarnov mp3
Botir Qodirov - Ko'ngil Izhori mp3
Shoxrux - Mani Jonim mp3
Jahongir - Bahor Bo'lib Sev (Buy... mp3
Добро Пожаловать, Гости