“Шарқ тароналари” мусиқий фестивали 300 дан ортиқ ҳорижий меҳмонларни қабул қилди

Қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрида IX Халқаро «Шарқ тароналари» мусиқий фестивали старт олди.


Шу муносабат билан Самарқандга дунёнинг 54 мамлакат ва учта халқаро ташкилотдан 300 дан ортиқ ҳорижий меҳмонлар ташриф буюришди, улар ижодий дасталар, ижрочилар, санъатшунос олимлар ва ОАВ вакилларидан ташкил топган.

Бугун шаҳарнинг марказий Регистон майдонида "Шарқ тароналари” фестивалининг илк иштирокчилари ўзи чиқишларини намойиш этдилар.

Ҳар икки йилда ўтказилиб келинаётган ушбу фестивалнинг нуфузи тобора ортиб бормоқда. Сўнгги йилларда унда нафақат Шарқ, балки бошқа минтақаларнинг 50 дан ортиқ санъат усталари иштирок этмоқда. Шунингдек, Ватанимиз истеъдодли мусиқа усталари ўзларининг бетакрор чиқиши, ижроси, жарангдор овози ила дунё халқлари ҳайрати, ҳаваси ва эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.

Фестивал кунлари шаҳардаги музейлар, ҳунармандлар марказларида  халқимиз мусиқа маданияти ва тарихига оид  янги  экспозициялар ташкил этилади, миллий чолғу асболари  ва тарихий  либослар намойиши  ўтказилади. Бу тадбирлар фестивалнинг асл мақсадига мос келади. Бу санъат байрамининг ғояси дунё халқлари миллий куй-қўшиқларини бир-бирига туташтириш, ривожлантириш, ёш авлодни санъатга, айниқса, мусиқага меҳр руҳида тарбиялаш, халқлар ўртасида ижодий ҳамкорликни, дўстликни мустаҳкамлаш, маданий алоқалар доирасини кенгайтиришга қаратилган. 

Фестиваль 30 августга қадар давом этади.

 Manba:darakchi.uz



Категория: SHOU-BIZNES habarlari
Просмотров: 1165 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 04:39
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz