Главная » SHOU-BIZNES habarlari

Shoxrux reper to'yi uchun tayyorlangan Love story"ni taqdim etdi !!! (video)



Рэп йўналишида ўзбек шоу-бизнесида ўз ўрнига эга бўлган хонанда Шоҳруҳ 12 май куни уйлангани ҳақида хабар берган эдик. Шоҳруҳ ва Златанинг тўй оқшоми Тошкентдаги “Яккасарой” ресторанида бўлиб ўтган эди. Хонанда Шоҳруҳ рэпер тўй куни катта монитор орқали намойиш этилган Love Story’сини YouTube.com видеопортали орқали тақдим этди.
 
Шоҳруҳ ва Злата бундан анча аввал турмуш қуришган эди, бироқ буни оммага ошкор этишмаган. Бу орада уларнинг илк фаррзанди – Ислом дунёга келди. Болакай бир ёшга тўлгач, Шоҳруҳ ва Злата тўй қилишди.
 
Love Story бугунги кунда тўйлар учун тайёрланаётган анъанавий видеоклиплардан бироз бошқача чиққан. Унда иккинчи жаҳон уруши йиллари, ўша даврлардаги оғир ҳаёт тасвирланган. Хонанда иккинчи жаҳон урушига юборилган аскар ролини ижро этган. 




Источник: qalampir.uz
Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Добавил: AdminoFF (12.07.2016)
Просмотров: 1348 | Теги: Shoxrux | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar