Талаба йўловчилардан аллергияси бор ҳайдовчилар хусусида ёҳуд шаҳар транспорти мавзусига қайтиб

Ҳозиргина Darakchi.uz'га келиб тушган мазкур шикоят Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультети талабаларидан. Унда айтилишича, бир гуруҳ талабалар "Буюк Ипак йўли” – "Ипподром” йўналишида ҳаракатланадиган Давлат рақами 01k329WAA бўлган 98-сонли "Исузу" русумли автобусдан тушаётганларида ҳайдовчи ўз-ўзидан "Тезроқ тушларинг сенлардан аллергиям бор” дея қўполлик қилган. Талабаларнинг изоҳлашича, ҳайдовчининг "аллергияси”ни қўзғатган нарса уларнинг қўлларидаги ойлик йўл чиптаси бўлган. Талабаларнинг айтишларича, ойлик йўл чиптаси билан юрадиган талабаларга ҳамма ҳайдовчилар ҳам ижобий қарашмаслиги аввал ҳам учраган, бироқ ҳайдовчининг бу каби муносабати одамни ноқулай аҳволга солган. Автобусларимиз яйловда улоқ талашиб кўпкарида югураётган чавандоздек... Куни кеча таҳририятимизга яна бир йўловчидан шикоят мурожаати келиб тушган. Унда шундай дейилади: "Чамаси уч йилдан буён "Авиасозлар” шоҳбекати ва "Бешёғоч” йўналишида ҳаракатланувчи 152-сонли йўналишли такси хизматидан фойдаланаман. Ҳар доим эрталаб ишга отланаётганда бу маршруткага илиниб қолиш ҳавотири менга тинчлик бермайди. Чунки оралиқ интервали 30, ҳатто баъзида 40 дақиқани ташкил этувчи бу маршруткага йўловчилар худди яйловда улоқ талашиб кўпкарида югураётган чавандоздек ҳаракат қилишади. Ҳар доим ўзбеклигимизга хос андишани парда қилиб, имкон қадар ҳаракат билан унга илиниб оламан. Бугун ҳам шундай бўлди: роппа-роса 30 дақиқа кутиб қолдим. Ишга кеч қоляпман, асабим таранглашяпти, нафақат менинг ана шу транспортдан фойдаланувчи бошқа йўловчилар ҳам менинг каби аҳволда. Ҳаммамиз "Авиасозлар” шоҳбекатидан бошқа йўналишларга ҳаракат қилаётган 91, 129, 97, 111, 18, 78-сонли бир қатор маршрутларга умид билан қараб қоламиз. Аммо бу маршрутларнинг бизнинг йўналишники эмас. Аҳийри 152-маршрут ҳам келди. Нафақат мен, бошқа йўловчилар ҳам ҳайдовчига арз-дод қилиб чиқиб олишди. Яна ўшандай аҳвол: ким кимни туртган, ким кимни итарган, яна биров эса... Умуман тасаввур қила олдингиз менимча аҳволни. Мен эса ҳайдовчидан кўра кўпроқ бунга масъул МЧЖ раҳбарияти билан масалага ойдинлик киритишга қарор қилдим. Маршруткада илиб қўйилган маълумотдаги рақамларни қўл телефонимга ёзиб олдим-да, ишхонамга кела солиб "Ахтам транс сервис! МЧЖ рақамларига сим қоқдим. Гўшакни МЧЖ раҳбарининг ўзи кўтарди. Унга вазиятни айтдим. Қачонгача бу давом этади? Наҳотки 21 асрда йўловчига хизмат кўрсатиш масъуллигини олган МЧЖ бу вазиятни тартибга келтирмайди? Аввалига раҳбар йўналишдаги айрим ушланиб қолиш сабаблари билан оқламоқчи бўлди. Аммо унга нафақат бугун, балки ҳар куни, ҳар хил вақтда фойдаланганда ҳам ана шундай вазият кузатилишини айтганимдан кейин: "Яхши, бугун-эрта деб ваъда беролмайман-у, аммо бирор ҳафта ичида қатновга яна иккита машина қўшамиз. Ҳозирча 6 та машина хизмат кўрсатяпти. Яна айрим ҳайдовчиларимизнинг ҳам вақтни чўзиб ҳаракат қилаётгани бунга сабаб бўлаётган бўлиши мумкин. Уларнинг ҳам ҳаракатланишини мониторинг қилиб, вазиятни тартибга келтирамиз”, - дея жавоб берди. Кўрамиз, вазият ростдан ҳам тартибга солинадими ёки... Бу ҳақда кейинроқ хабар берамиз. "Пойгачи" ҳайдовчилар хусусида Яна бир шикоят "Қўйлиқ” массивидан "Буюк ипак йули” йуналиши томонга харакатланадиган 50, 110-сонли автобуслар устидан. Ушбу йўналиш автобусларидан фойдаланувчиларнинг маълумотларига кўра, ушбу автобуслар бир-бири билан пойга ўйнаб, деярли ҳар доим "Илтифот” бекатида уларни кутиб турган йўловчилар борлигига қарамай тезлик билан ўтиб кетишади. Хуллас мана шундай ҳолатлар. Шаҳар йўловчи транспортидаги бу каби муаммолар қачон барҳам топиши, ҳайдовчиларнинг йўловчиларга нисбатан бундай ҳурматсизлик билан муносабатда бўлишларининг чеки борми, деган табиий саволлар туғилади. Мавзуга қайтамиз, бизни кузатинг!



Категория: FIKR MULOXAZA | Теги: Талаба йўловчилардан аллергияси бор
Просмотров: 1055 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 09:30
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz