Тоҳир Содиқов ўзидан ўтадиган санъаткор йўқлигини исботлади!

Афсонавий "Болалар” гуруҳи аёллар байрами муносабати билан 7-8-9 март кунлари "Истиқлол” санъат саройида "Болалар шоу” номли концерт дастурини ҳавола этди. 9 март куни гувоҳи бўлганимиздек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов концертини аъло даражада ўтказди. У концертнинг унутлмас бўлишининг уддасидан чиқди. Концертга ташриф буюрганлар бундай дастур ҳали бўлмагани ва яқин орада бўлмаслигини айтишди. Концерт 10 дақиқага кеч бошланган бўлсада, соат 21:30 гача давом этди. Тоҳир Содиқов ҳамда Болалар гуруҳи 2 ярим соат давомида ўз мухлисларини ҳурсанд қилди. Концертда Попури, "Соғиндим” ҳамда янги аълбомдан жой олган бир неча тароналар фонограмма орқали ижро этилган бўлса, қолган 10 дан ортиқ қўшиқ жонли ижрода бўлди. Тоҳир Содиқов залдаги мухлислар сўраган барча қўшиқларни куйлаб бергани унинг аҳамиятли томони бўлди. Сабаб мухлислар ўзлари эшитишни истаган қўшиқ номини қоғозга ёзиб хонандага беришди, Тоҳир Содиқов эса ҳеч бир мухлиснинг илтимосини четда қолдирмади. Концертга Равшан Собиров ва Жаҳонгир Позилжоновлар ташриф буюриб, мухлисларни ўз машҳур тароналари билан ҳушнуд қилишди. Дарвоқе, Позилжонов концерт дастурида юз фоиз жонли овозда куйлади. 80 фоиз жонли тарзда ўтган концертда бутун зал хонанда билан бирга куйлади. Янги аълбомдан жой олган "Алвидо” ҳамда "Адашдим” қўшиқларини аъло даражада куйланганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Тоҳир Содиқов ҳамда "Болалар” гуруҳининг барча аъзоларига ўтказилган жонли концерт учун миннатдочилик билдириб, кейинги йилдаги концертни кутиб қоламиз.



Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Теги: Тоҳир Содиқов ўзидан ўтадиган санъа
Просмотров: 1478 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 07:57
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz