Туркманистон президенти ойлик маошининг ярмини етимлар учун ёрдам фондига ўтказди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 5 апрель куни ойлик иш ҳақининг ярмини ўз номига очилган Етим болаларга ёрдам кўрсатиш жамғармасига ўтказди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги маълумотларига таяниб «Хроника Туркменистана» хабар берди.

Хабарга кўра, 29 март-куни Бердимуҳамедов васийликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатиш учун жамғарма ташкил этилишини эълон қилган. Шу куни банкларда миллий ва хорижий валюталар учун ҳисобварақлар очилган.

«Заифларни қўллаб-қувватлаш, муҳтожларга ёрдам бериш — аждодларимизнинг энг катта ўгитларидан бири», — деди президент.

Халқ Мажлиси раиси Гулшат Маммедова ушбу фондга Бердимуҳамедовнинг номини беришни таклиф қилган. Бош вазир ўринбосарлари бу таклифни қўллаб-қувватлаган.

Агентликнинг таъкидлашича, жамғарма маблағлари болаларга пуллик тиббий ва таълим хизматларини кўрсатишга сарфланади. Бердимуҳамедовнинг ўзи биринчи бўлиб шахсий даромадидан жамғармага хайрия қилишга қарор қилган ва Туркманистон аҳолиси ўзларининг «ҳалол ишлаб топган пулларини» ва чет эллик фуқароларининг ҳам маблағ ўтказиш имкониятига эга бўлишини айтган.

Аввалроқ Туркманистонда бир марталик мукофот пуллари ва ойлик пул маблағлари беришни кўзда тутувчи халқ итбоқари ва хизмат кўрсатган итбоқар унвонлари таъсис этилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Бердимуҳамедов фавқулодда вазиятлар учун 112 ёки 911 ягона рақамидан фойдаланишни таклиф қилган.

Эслатиб ўтмиз, Туркманистон президенти Бердимуҳамедов Конституцияга зид равишда парламент аъзоси этиб сайланди. Шу билан бирга, давлат бош қонунига кўра, парламент аъзоси бир вақтнинг ўзида Вазирлар Маҳкамаси аъзоси лавозимини эгаллашни тақиқлайди, Бердимуҳамедов эса бунга зид равишда Вазирлар Маҳкамасининг раисидир.



Категория: DUYNO XABARLARI | Теги: ойлик, фонд, маош, етим, Туркманистон, президент
Просмотров: 351 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 00:32
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz