Уммон гуруҳидан янги альбом тақдимоти!

5 ноябрь санасида NEXT кўнгилочар савдо мажмуасида Уммон гуруҳининг ашаддий мухлислари учун «Соғинганим мани» номли мусиқий альбом тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот ҳақида бир четдан. 


Очиқ осмон, олтин кузнинг салқин тафти остида шунингдек, мухлислар қуршовида ўтган тақдимотни Comedy.Uz  резидентлари, яъни Хасан Ва Хусан учлиги олиб боришди.

Тақдимотга гуруҳнинг яқин дўстлари, қариндошлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари ташриф буюрдилар.

Саҳнага тақдимот соҳибларини қарши олишдан аввал мухлислар билан биргаликда турли кўнгилочар ўйинлар ўтказилди. Ўйинлар 2 шартда: биринчиси, эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари томонидан маҳорат билан ижро этилган тароналар тескарисига янгради, қўшиқнинг номи ва ижрочисини топа олган томошабинлар,





иккинчисида эса саҳнага 2 та қиз ва 2 та йигит таклиф қилинди, қизлар эркак хонандалар ижросини ўзларига ўхшатиб куйлаб беришса, йигитлар ҳам аёл хонандаларнинг қишиқларини ўзлариникидек қилиб ижро этиб беришлари керак бўлди. Бу шартларда ғолиб бўлган иштирокчилар Уммон гуруҳининг мусиқий альбоми билан тақдирландилар.

Об-ҳаво совуқ бўлишига қарамай, томошабинлар 
Уммон гуруҳини интизорлик билан кутди. Ва, ниҳоят саҳнага кеча сабабчилари чиқиб, мухлисларига ўз миннатдорчилигини билдиришди. Бирин-кетин гуруҳ ижросида 5-6 та шўх тароналар янгради.

Мухлислар қарсаклар ва қийқириқлари билан гуруҳни қўллаб-қувватлаб турди. Уммон гуруҳи тақдимот дастурида аввалги машҳўр ва оммабоп қўшиқларидан ташқари, янги 
«Қўғирчоқ» номли қўшиқларини куйлаб беришди.


 

Эслатиб ўтамиз, бу қўшиққа гуруҳ томонидан клип ҳам суратга олинган бўлиб, тез кунда уни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади. 

Тақдимот ниҳояланганда, гуруҳ йигитлари мухлислар билан биргаликда «Денгиз» қўшиғини ижро этишди.

Якунда, гуруҳ аъзоси Жасур, об-ҳавонинг совуқлигига қарамай, тақдимотга ташриф буюрган мухлисларига ўзининг самимий тилакларини билдирди ва мана шундай мухлислар олдида доимо таъзимда бўлиши, янада қизғин ижод билан шуғулланишларини таъкидлаб ўтди.

Гўзал, шўх тароналар жаранги, аъло кайфият остида ўтган тақдимот маросими шу тарзда ўз ниҳоясига етди.



Тақдим этилган «Соғинганим мани» номли мусиқий тўпламдан гуруҳнинг энг сара таронаси жой олган бўлиб, энди альбомни пойтаҳтимиздаги медиа дўконларидан харид қилишингиз мумкин.

by @5jakhangir

 


Категория: MP3 AUDIO ALBOM
Просмотров: 1760 | Рейтинг: 3.0/1

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 21:38
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz