Главная » SHOU-BIZNES habarlari

Ummon guruhining yakkahon kansert dasturidan batafsil

Эстрада оламида ижод қилиб, ўз устида ишлаб, тинимсиз меҳнатлари натижасида халқимиз назарига тушган ва мухлисларнинг севимли ижодкорларига айланган Уммон гуруҳи ўзининг яккахон концерт дастурини тақдим этди.
Мухлислар томонидан аъло даражада қарши олинган концерт кутилмаган совғаларга бой бўлди. Концертга ташриф буюрган томошабинларга юқори кайфият улашилди. Дастур 3 қисмни ўз ичига олган бўлиб, гуруҳ ижодидаги энг сара ва янги тароналар ижро этилди. “Қайтолмаймиз”, қўшиғи билан бошланган дастур “У билан”, “Мени алдади”, “Бино”, “Соат 7да”, “Қийнама юрагим”, “Дона”, “Дардлар”, “Сенсиз””Денгиз”, “Шошилма”, “Айбим”, “Тола”, “Мария”, “Замонавий”, “Йўқ”, “Эслаб қол”, “Кўприк”, “Қандай унутдинг”, “Бостима бости”, “Топи”, “Унут бени” тароналари билан давомланди.


Дастур давомида эстрадамизнинг порлоқ юлдузи мафтункор Шаҳзода билан куйланган “Ёнаман” дуэти ҳам куйланди. Ҳис-ҳаяжонга бой бўлган концертда мухлислар севимли гуруҳини тинмай олқишлашди.


Ўз рақслари билан уларни қўллаб-қувватлашди. Қолаверса, хит тароналарни томошабинлар билан бирга куйлашди. Барчага яхши кайфият улашган дастур “Ҳаммамиз бирга” қўшиғи билан якунланди. Бугун дастурнинг иккинчи куни. Ўйлаймизки, биринчи кундан ҳам аъло даража бўлиб ўтади. Гуруҳ ижодкорларига омад тилаймиз.


 

Источник: popcorn.uz
Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Добавил: ADMIN (02.06.2016)
Просмотров: 709 | Теги: UmmoN | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar