Виа Шарқдан янги тарона премьераси


Шоу-бизнес оламидаги ёрқин жуфтликдан ташкил топган Виа Шарқдан навбатдаги туҳфа. Сўнгги кунларда қизғин ижод билан банд бўлган Виа Шарқ ижодкорлари бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали ўзининг “Ёлғизим” деб номланган янги қўшиғини тақдим этди. Тингловчилар томонидан илиқ қарши олинган композиция илк жаранг сочганидаёқ мухлислар топиб улгурди. Мазкур таронанинг муаллифларига келадиган бўлсак, сўзи гуруҳ солисти Сарвар Акбаров қаламига мансуб. Мусиқаси ва аранжировкаси Зарина Расулова томонидан амалга оширилган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас . ушбу мусиқий асарга видеоклип суратга олиш режалаштирилган. Тез кунда тасвирга тушириш ишлари бошлаб юборилади. Шунингдек, янги йилга бағишланган янги қўшиқ ҳам ёзиб тугалланмоқда. Сўнгги ижод маҳсуллари сайтимиз орқали тез кунда тақдим этилади. Ҳозир эса севимли гуруҳингиз ижросидаги “Ёлғизим” таронасини тингланг ва баҳо беринг.


Категория: MP3 PREMYERA | Теги: Виа Шарқ, ПРЕМЬЕРАСИ, янги тарона
Просмотров: 1403 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 04:55
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2024 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. | Сделать бесплатный сайт с uCoz