Главная » SHOU-BIZNES habarlari

Xonanda Manzura yoshi o'tgani sari nimani tushunganini aytib o'tdi




Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева Instagram’даги шахсий саҳифасига отаси, Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошевнинг суратини жойлаштириб, айни дамда оила аъзолари билан тоғ ён бағрларида ҳордиқ чиқараётганини маълум қилди ва қуйидагиларни ёзиб қолдирди:
 
“Энг яхши дам олишларимдан бири – бу ота-онам билан ўтган вақтларим. Яшинг улғайган сари буни чуқурроқ тушунар экансан ва уларсиз дам олиш вақтларини ўтказиш кўнглингга ҳам сиғмай қолар экан. Улар билан табиат қўйнида бўласан, ҳар куни эрталаб нонушта қиласан, ёшлигингни эслайсан, борига шукр қиласан.
 
Чет давлатларда бир ўзим юрганимда бир нимани йўқотиб қўйгандек бўлардим. Вақт ўтган сари сабабини тушунар экансан. Ҳайит кунларида тилагим: Ҳаммамизнинг ота-онамиз жуда узоқ умр кўришсин, узоқ йиллар фарзандларининг роҳатини кўришсин”.
 
Маълумот учун, Манзура Йўлдошева оилада икки фарзанднинг кенжаси. 

Источник: qalampir.uz
Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Добавил: AdminoFF (07.07.2016)
Просмотров: 632 | Теги: Manzura | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar