Главная » SHOU-BIZNES habarlari

Xonanda Manzuraning pardozsiz suratlari muhokamlarga sabab bo'lmoqda




Ниҳол” мукофоти совриндори совриндори Манзура Йўлдошева ижтимоий тармоқлардан танаффуссиз фойдаланадиган хонандалардан бири саналади. Унинг кеча Instagram’даги шахсий саҳифасига жойлаштирган сурати баҳс-муносазаларга сабаб бўлмоқда.
 
Хонанданинг раққоса Паризода билан тушган суратида кўп пардоз қилмагани сезилиб турибди. Манзуранинг мухлислари эса буни алоҳида эътироф этиб, бу кўриниш унга ярашганини, ортиқча пардоздан воз кечиб, кўпроқ оддий ва содда бўлиши кераклигини таъкидлашмоқда. Манзура эса бу изоҳларнинг айримларига жилмайганча жавоб қайтармоқда. Танқид қилганларни эса гап билан аёвсиз “савалаяпти”.
 
Замонавий пластик жаррроҳлик амалиётида унумли фойдаланган хонанда ҳамиша ташқи кўринишидаги ўзгаришларни тан олиб, бурнини кичрайтиргани ва лабини шиширганини тан олиб келади. У бошқалар гапи пластик жарроҳлик маҳсулини табиат инъом этган гўзаллик деб баҳоламайди. Шу сабаб кўп сонли мухлислар, айниқса, аёллар Манзуранинг тўғрисўзлигини қадрлайдилар. Унинг суратдаги ташқи кўриниши, яъни ортиқча пардозсиз ҳолати ҳақиқий мухлислари сонини янада орттирса, ажаб эмас. 

Источник: qalampir.uz
Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Добавил: AdminoFF (23.07.2016)
Просмотров: 1733 | Теги: Manzura | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar