Главная » SHOU-BIZNES habarlari

Xonanda Yagona ham o'g'rilik ko'chasiga kirdimi ? (video)







Бугун телеэкранлар ва радиотўлқинларда жаранг сочаётган ўзбек тилидаги қўшиқларнинг орадан бироз вақт ўтиб, хориждан эгизаги чиқиб келишига анча кўникиб қолдик. Хонандаларнинг топиб олган гапи эса ўша-ўша. — Бизда яхши бастакорлар йўқ. — Овозинг йўқ бўлса, қўшиқ айтишни билмасанг, янгилик ярата олмасанг, санъат деганда кўз олдингга қимматбаҳо буюмлар тўлдирилган хона ва тўй-ҳашамлар, казо-казолар иштирок этадиган тадбирлар келса, қандай қилиб айбни бировга ағдаришинг, яна сувдан қуруқ чиқишинг мумкин.
 
Юқоридаги фикрларимиз айнан бир хонандага аталган эмас. Бугун Яратган бермаган иқтидорни компьютердан ахтараётганлар кам эмас.
 
Куни кеча хонанда Ягонанинг “Касабланка” қўшиғини жуда яхши кўриб тингладим. MY5 телеканали қўшиққа ишланган видеоклипни беармон тақдим этмоқда. Қўшиқ мусиқаси рақсбоп, сўзлари эса ҳамин қадар (аслида бугунги қўшиқлардан маъно қидириш аҳмоқлик). Қўшиқни бир неча кун тинглаб юрдим. Орадан кўп ўтмай, ашуланининг хориждан оғаси чиқиб келса денг.
 
Хонанда Ягона ижросидаги “Касабланка” қўшиғи Willy William’нинг “Ego” номли қўшиғига жуда ўхшайди. Тўғри, Ягона куйлаган қўшиқ ритми ва аранжировкасида фарқи бор, бироқ уни  “Ego”га ўхшамайди, деб айтиш жуда қийин.
 
Биз мазкур масала юзасидан хонанданинг фикрини билиш мақсадида унинг маъмурига қўнғироқ қилдик. Гўшакни кўтарган йигит бу масалани ҳал этиш вазифаси эмаслигини, “Qalampir.uz” сайтига кириб кўргач, лозим топса, жавоб беришини айтди. Орадан бир неча кун ўтган бўлса ҳам таҳририятимизга қўнғироқ бўлганича йўқ.
 
“Касабланка” Willy William’нинг “Ego” қўшиғидан олингани кундек равшан бўлиб турган бир пайтда бу ашуланинг қанчалик ўғирлангани ҳақида мутахассислардан фикр олиб, уларни оввора қилгимиз келмади. Бу борада сизларнинг фикрингизга таянамиз. Икки қўшиқни тинглаб, ўзингиз баҳо беринг. Сизнингча, қўшиқлар қанчалик бир-бирига ўхшаш? Фикрларингизни эса изоҳларда қолдиринг.









Дарвоқе, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бир вақтлар ўғирланган қўшиқларнинг эфирга берилмаслиги ҳақида қоп-қоп ваъдалар берган эди. Айтилган гап мажлис залининг ўзида қолиб кетди, амал қилинмади, натижа ҳам бўлгани йўқ. “Ўзбекнаво” плагиат масаласига қачон жиддий эътибор қаратаркин? Ташкилотнинг фаолияти фақат лицензия бериш ва уни олиб қўйишдан иборат, деган тушунча тобора урчиб бораётган бир вақтда бирлашма жонли ижрони кучайтириш, плагиат қўшиқларни камайтириш борасида ҳам жонбозлик кўрсатса, мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳар ҳолда бизга ва оддий мухлисларга аён бўлиб турган бугунгидек ҳолатларни улар аввалроқ пайқаши, олдини олиши, чоралар кўриши керак эмасми? 
 

Источник: qalampir.uz
Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Добавил: AdminoFF (19.08.2016)
Просмотров: 581 | Теги: Yagona | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar