Главная » MAXALLIY YANGILIKLAR

Yil oxirigacha 4-telekanal ochiladi !!!



Йил сўнггигача 4-телеканал очилиши кутилмоқда. Шулардан 2-таси хақида хабар бергандик - МТВ-(Миллий Тв) ва "ЗўрТв" ва хар иккиси хам мусиқий бўлиши кутилмоқда, уларнинг техникаси хаммаси тайёр фақат расмий рухсатномалар расмийлаштириш жараёнидалиги маълум.  Ва бу хар иккала очилаётган телеканаллардан хабар топгач хамда  олдинданоқ рақобатни стратегик ва кенг кўламда тайёрлаб турганлар хам йўқ эмасдек.  НАЭСМИ қошида яъни Му5 ва "Даракчи" рахбари бўлган таниқли медиамагнат Фирдавс Абдухолиқов тарафидан яна бир мусиқий телеканал очилиши кутилаётган бўлиб у спутник орқали  Ўрта Осиёга HD турида узатилиши кутилмоқда.  ​Айтишларича бу билан шундоғам Тожикистон, Туркманистон ва айниқса Чимкент ва Олма-ота тарафларда талабгор бўлган артистларимизни янада яхшироқ "промо" қилиш орқали шоу-бизнесимизни Ўрта Осиёда янада кенгроқ ривожлантириш мўлжалланган. Демакки бу каналдаги нархлар хам осмонўпар бўлиши табиий. Артистлар, чўнтакни махкам тутаверинглар! Олдинда катта промо имкониятлари! Демаккки тушумлар хам  бошқа шахарлардан яхшигина бўлади.)   Тўртинчи телеканал хақида эса хозирча хабарлар йўқ ва у давлат телеканали бўлиши тахминлари мавжуд.   Юқоридаги хабарлар расман эълон қилиниб ўз тасдиғини топмагану бироқ ишончли манбааларимизнинг маълумотларига таянган холда аниқланди.   Хулласи, зўр хабарлар! Рақобат кучайиб ривожланиш йўлида зора телеканалларимиз дид ва савия тарафлама хам жадал олдинга силжиса!
 

Источник: sayyod.com
Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR | Добавил: AdminoFF (30.05.2016)
Просмотров: 913 | Теги: MTV, zo'rTv, MY5 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar