Главная » SHOU-BIZNES habarlari

Yoshlar madaniyat va sanat markazi gostrol konsert dasturlari bilan Surxondaryoda !!!




Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ёшлар маданият ва санъат маркази Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан юртимиз ёшларини янада қўллаб-қувватлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни излаб топиш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тўғри шакллантириш, четдан кириб келаётган салбий оқибатларни, гиёҳвандлик, ОИТС терроризм ва диний экстремизмга каби салбий иллатларни олдини олиш, келажак авлодни эркин фикрлаш, спорт ва санъатга бўлган қизиқишларини янада ошириш, ўзаро аҳиллик, дўстлик ҳамда ватанпарварлик тушунчаларини сингдириш мақсадида 10 июлдан 16 июлга қадар Сурхондарё вилояти бўйлаб, “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” номли гала-концерт дастурини тақдим этади.   Концерт дастурида миллий ва замонавий эстрада хонандалари Достон Убайдуллаев, Умидахон, Акбар Атамуҳамедов, Шоҳжахон Жўраев, Шоҳрух репер, Фарруҳ Ҳамраев, Мустафо ҳамда “COMEDY.UZ” гуруҳи шунингдек, таниқли ва машҳур эстрада юлдузлари меҳмон бўладилар.

 

Источник: popcorn.uz
Категория: SHOU-BIZNES habarlari | Добавил: AdminoFF (26.06.2016)
Просмотров: 275 | Теги: Shou Biznes | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar