1 февралдан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бўйича машғулотлар ўтказилади


Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 февралидан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бўйича машғулотлар ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Қайд этилишича, коронавирус касаллигига қарши эмлаш жараёнини пухта режалаштириш ва тиббиёт ходимларини махсус “Хавфсиз иммунизация” шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва вакцинаторлар рўйхати шакллантирилди. 

“2021 йилнинг 1 февралидан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бўйича билим савияларини оширишга қаратилган тренинг ва семинар машғулотлари ўтказилиши режалаштирилди”, - дейилади маълумотда. 

Билдирилишича, Хитойнинг “Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги коронавирус рекомбинант вакцинанинг хавфсизлиги ва COVID-19 инфекцияси олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш мақсадида III фаза клиник тадқиқотлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, 5000 нафар кўнгиллилар орасида иммунизация тадбирлари ўтказилиши учун вакцина олиб келинган. 

Республикага 8 нафар хитойлик мутахассислар ташриф буюрган, бугунги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда 3-фаза клиник босқичи ўтказилмоқда.



Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR
Просмотров: 162 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 05:50
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2021 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. |