Aлишер Усмоновнинг бойлиги 2020-йилда 5 млрд долларга ўсди. Бу сўнгги йиллардаги енг катта кўрсаткич

Форбес журнали 2021-йил бўйича дунёнинг енг бой одамлари рўйхатини еълон қилди. Рейтингда УСМ Ҳолдингс асосчиси ва бош аксиядори Aлишер Усмонов дунё бўйича 99-ўринни, Россияда 7-ўринни егаллади.
Форбес маълумотларига кўра, 67 ёшли тадбиркорнинг бойлиги йил давомида сезиларли даражада ўсган — 13,4 миллиарддан 18,4 миллиард долларгача. Бу кўрсаткич сўнгги бир неча йил ичида унинг бойилиги рекорд даражада ўсганидан далолат бермоқда.
Тадбиркор “Металлоинвест”, Хиаоми ва бошқа телекоммуникация, тоғ-кон саноати ва медиа компанияларининг улушига егалик қилади. Шунингдек, у Фаcебоокънинг дастлабки инвесторларидан бири. Aввалроқ Aлишер Усмоновнинг тузилмалари, жумладан, “МегаФон” компанияси Ўзбекистон бозорига кириб келаётгани ҳақида маълум қилинган.
Шунингдек, Aлишер Усмонов Ўзбекистон харид қилаётган 1 миллион ваксинадан тенг ярмини ўз ҳисобидан олиб бериши ҳақида хабар берилганди.

2020-йилнинг апрел ойида УСМ Ҳолдингс ўз аксиядорлари Россияга янги коронавирус инфексиясини олиб кириш ва тарқалишининг олдини олиш учун штаб-квартиранинг еҳтиёжлари учун 2 миллиард рубл ажратишини еълон қилди. Июл ойида еса Усмонов Ўзбекистонга Сардобадаги фалокатдан жабр кўрганлар учун ёрдам сифатида қарийб 10 миллион доллар ажратди.


Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR
Просмотров: 709 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 11:03
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2021 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. |