Ана холос! Коронавирусга чалинганини билган ҳолда кира қилиб юрган эркак қўлга олинди


 

Москвада ўзининг корогавирусга чалинганлигини билган ҳолда таксистлик қилиб юрган ҳайдовчи қўлга олинди, деб хабар қилмоқда "360" телеканали ўз манбасига таянган ҳолда. Бу ҳақида "Аниқ.уз" нашри  хабар бермоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида аниқлик киритилишича, эркак  Тожикистон фуқароси бўлган ва Тула вилоятида вақтинчалик рўйхатда турган. Москвада эса доимий истиқомат қилиб келган.
Полисиячилар унинг ёши 35далигини, бундай исм ва фамилияли одам эса "Яндекс.Такси" маълумотлар базасида борлигини аниқлаганлар.
Полисия ходимлари уни уйининг олдида қўлга олган ва тожикистонлик ўзида коронавирус аниқланганига иқрор бўлган.
Тиббиёт ходимлари ундан тўлиқ соғайгунига қадар уйда қолишни сўрашган, аммо у карантин қоидаларини бузган.
Эркак машинадан таксистлик қилиш учун эмас, фақат дўконга бориш учун фойдаланганини айтган, аммо у қатъий изолясия режимини бузган.
Полисиячилар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузишган ва шундан сўнг уни "Сарисино"даги обсервасия марказига юборишган.


Категория: DUYNO XABARLARI
Просмотров: 2353 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 14:17
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2020 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. |