«Аждарлар» «аристократлар»га қарши. Барчаси «Порту» — «Челси» учрашуви ҳақида

Тошкент вақти билан 7 апрель тунида Европа Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасида «Порту» — «Челси» учрашуви бўлиб ўтади.

Гарчи ушбу қарама-қаршилик чорак финалнинг энг кучсиз жуфтлиги дея таърифланаётган бўлса-да, интрига борасида «Бавария» — ПСЖ ўйинидан қолишмайди.


«Порту» гуруҳ босқичида иккинчи ўринни эгаллаганлар орасида чорак финалга етиб келган ягона жамоа бўлди. 1/8 финалда португаллар «Ювентус»ни доғда қолдирди. Икки ўйин натижасига кўра ўзаро тенглик (2:1, 1:2) юзага келганидан кейин белгиланган қўшимча бўлимларда Сержиу Оливейра ўзининг голи билан «Порту»ни кейинги босқичга олиб чиқди.

«Челси» ўтган босқичда муваффақиятсиз даврни бошдан кечираётган «Атлетико»га тўқнаш келди ва икки ўйин натижасига кўра 3:0 ҳисобини қайд этиб, шу босқичга етиб келди.

Португалия ва Буюк Британия ўртасидаги авиақатновлар ҳали тикланмагани боис ушбу жамоалар ўртасидаги ҳар икки ўйин ҳам Испаниянинг Севилья шаҳридаги «Рамон Санчес Писхуан» стадионида бўлиб ўтади.

Жамоалардаги ҳолат

«Порту»

Сержиу Оливейрасиз биринчи ўйин. Туриндаги ўйин Оливейра фаолиятидаги энг яхшиларидан бири бўлди — футболчи дубль қайд этишдан ташқари таянч ярим ҳимоясидаги ишларини ҳам қойилмақом бажарди. Бироқ Сержиу ўша ўйинда мусобақадаги учинчи сариқ карточкасини олди. Бу эса футболчининг кейинги ўйинни ўтказиб юборишини англатарди. Шунингдек, ушбу баҳсни «Ювентус»га қарши ўйинда қизил карточка олган Меҳди Тареми ҳам ўтказиб юборади.

Оливейранинг йўқлиги «аждарлар» учун катта муаммо бўлиши мумкин. У жамоанинг жорий мавсумдаги тўпурари бўлишдан ташқари, Пепе билан бирга ички муҳитга катта таъсир ўтказа оладиган етакчи ҳисобланади. Унинг ўрнига майдонга Марко Груич ёки ёш Фабиу Виейра тушиши кутилмоқда. Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам улар Сержиунинг ўрнини боса олмайди.

Севилья шаҳри «Порту»га ёрдам берадими? «Аждарлар»нинг бу шаҳар билан боғлиқ ёрқин хотиралари бор — 2003 йилда айнан шу ерда жамоа УЕФА Кубогини қўлга киритганди. Кейинчалик жамоа бу ерга яна икки бор ташриф буюрган: 2011 йилда Европа Лигаси доирасидаги сафар ўйинида «Севилья»ни мағлуб этилган, 2014 йилда эса «Порту» испан клубига йирик ҳисобда ютқазган.

«Челси»

«Б вариант»нинг йўқлиги. Лондонликлар клуби Томас Тухель қўл остидаги ўйинлардаги муваффақиятга деярли бир хил сценарий орқали эришмоқда. Кўплаб ўйинлар битта режа бўйича ўтади: «Челси» тўп назоратини қўлга олади, бир-иккита гол уради ва кейин ҳимояни мустаҳкам ушлайди. Бу услуб орқали «кўклар» 14 ўйинда бор-йўғи иккита тўп ўтказиб юборди.

Ўтган уик-эндда жамоа «Вест Бромвич»га қарши ўйинда 1:0 ҳисобида олдинда бораётган вақтда Тиаго Сильванинг четлатилишидан кейин бир ўйинчи кам бўлиб қолди. Шу тариқа «Челси» биринчи марта сценарийдан четга чиқишга мажбур бўлди: ҳужум вақтида ҳимояда бўшлиқлар кўрина бошлади. Кейинчалик Лондон клуби ўз дарвозасидан бешта тўп олиб чиқди.

Жароҳатлар кун мавзуси ҳисобланмаса ҳам, жамоада кичик муаммолар йўқ эмас. Нголо Канте Франция терма жамоасида олган кичик жароҳати сабаб «Вест Бромвич»га қарши баҳсни ўтказиб юборди. Ўша ўйинда Матео Ковачич ва Жоржиньо тандеми майдон марказида у қадар яхши кўринмади. Шундай бўлса-да Канте «Челси» қайдномасидан ўрин олган, бундан ташқари, Тухель дам олиш кунларидаёқ ярим ҳимоячи ўзини яхши ҳис қилаётганини айтганди.

Аввалроқ Кристиан Пулишичда жароҳат борлиги ҳақида хабарлар тарқалганди, бироқ америкалик футболчи жамоанинг ўйин олди машғулотларида иштирок этган. Шунингдек, бир ярим ойдан буён жароҳатини тиклаш билан банд бўлган Тэмми Абраҳам ҳам қайдномага киритилган.



Категория: SPORT YANGILIKLARI | Теги: спорт, Порту, челси, Sport
Просмотров: 39 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 08:40
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2021 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. |