Дубайдан келган карантиндагиларга 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди


БААнинг Дубай шаҳридан келган бир гуруҳ фуқаролар карантин қоидаларини бузишган ва карантин ҳудуди саналмиш сиҳатгоҳда бошқаларни уятли сўзлар билан ҳақорат қилишган. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати раҳбари Азиз Абидов QALAMPIR.UZга маълум қилмоқда. 

Қайд этилишича, Юқоричирчиқ туман маъмурий судида Ш. У. (1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган), К. А. (1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган), И. К. (1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган), Д. М. (1986 йилда Сирдарё вилоятида туғилган), Ш. Т. (1994 йилда Наманган вилоятида туғилган), Ф. Н. (1988 йилда Наманган шаҳрида туғилган), П. Р. (1990 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган) ларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси (эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш), 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини содир этганлик юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш кўриб чиқилган. 

Иш материалларига кўра, жорий йилнинг 1 апрель куни соат 20:00 лар атрофида Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган “Энергетиклар” сиҳатгоҳида, БААнинг Дубай шаҳридан мамлакатимизга қайтган ва карантинда бўлган юқорида қайд этилган фуқаролар, белгиланган карантин қоидаларига амал қилмасдан, ҳар хил уятли сўзлар билан ушбу сиҳатгоҳда сақланаётган бошқа фуқаролар ва карантин тартибини назорат қилувчи ходимлар олдида бақир-чақир қилишган. Бу ҳуқуқбузарлар бошқаларнинг тинчлигини бузишган вақтида, тинчликни таъминлаш учун келган ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, жамоат жойида уларни хам уятли сўзлар билан сўкиб майда безорилик қилишган.

“Суд уларнинг айблари ишда тўпланган далиллар билан ўз тасдиғини топган деган хулосага келиб, бугун, 3 апрелдаги қарори билан Ш. У., К. А., И. К., Д. М., Ш. Т., Ф. Н. ва П. Р.нинг ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Бугунги кунда юртимизда аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида карантин тартиби жорий этилган бўлиб, фуқароларимизни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш ва ушбу инфекцияга чалинганларни даволаш борасида изчиллик билан кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилаётган бир вазиятда юқорида қайд қилинган каби ҳуқуқбузарликларга муросасиз бўлиш талаб этилиши ва бу масалада қонун устуворлиги тўлиқ таъминлаб борилиши таъкидланади. Зеро, карантин тартибига қатъий риоя этиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир”, дейилади расмий маълумотда.  



Категория: MAXALLIY YANGILIKLAR
Просмотров: 941 | Рейтинг: 0.0/0

Похожие материалы

ПРОФИЛЬ
Время: 15:51
Добро Пожаловать, Гости
 
Логин:
Пароль:
Copyright © MP3LAR.COM 2016-2020 | Все права защищены | Реклама | Мы не несём ответственности за содержание. | Бесплатные произведения предназначены исключительно для предварительного ознакомительного прослушивания. Использование материалов сайта возможно только с письменного разрешения Администрации. |